Libra (neft koni)
Либра нефт кони Жанубий Америка материгида жойлашган Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати қирғоқларидан 170 километр узоқликдаги шелфда жойлашган. Ушбй нефт кони Жанубий Америкада баки дунёдаги энг йирик нефт конларидан бири саналади. Коннинг майдони тахминан 1550 км², тахминан 2000 м чуқурликда, сув омборининг чуқурлиги денгиз тубидан 3500 м пастда жойлашган[1].
Либра кони Сантос ҳавзасидаги чуқур туздан олдинги конларда жойлашган. Либранинг қайта тикланадиган захиралари 8-12 миллиард баррел нефтга баҳоланиб келинмоқда, бу эса 3-5 ой ичида дунёнинг барча нефт талабини қоплаши мумкин дегани. Бироқ, захиралар ҳақидаги маълумотлар ҳали тасдиқланмаган, чунки ҳозиргача барча ҳисоб-китоблар фақат битта қудуқ маълумотлари асосида амалга оширилган ва ҳисоблаб чиқилган.
Биринчи муҳим углеводород конлари 2007-йилда Бразилия денгизидаги туздан олдинги зонада топилган. Ушбу зонадаги нефт захираларини ўзлаштириш мамлакатга жаҳон нефт қазиб олувчиларнинг бешталигига киришига имкон яратиб беради[2]. Бразилия мамлакатининг Жанубий Америка материгида энг йирик нефт қазиб олувчи давлатлар учталигига олиб кирди (Жанубий Америка материгида Венесуэла ва Эквадор мамлакатлари асосий нефт қазиб олувчи давлатлар саналади).
Ҳудудда ишлаб чиқаришда қатнашувчи компаниялар қуйидаги, иккита энг йирик Тотал ва Петробрас компаниялари ҳисобланади[3]. Либра нефт кони Бразилия мамлакатининг ёқилғи саноати таркибида муҳим ўрин тутувчи кон саналади. Шунингдек Либра нефт кони Бразилянинг ёқилғи саноат таркибидаги нефт ишлаб чиқаришдан олинадиган автомобил ёқилғилар ва бошқа саноат маҳсулотлари учун керакли мой маҳсулотлари учун муҳим хом ашё базаси бўлиб хизмат қилади.
Манбалар
- ↑ „Фирст Бреак - Гигантское месторождение Либра в Бразилии ушло с молотка | ЭАГЕ“. эаге.ру. 2020-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-апрел.
- ↑ „Разведка запасов бразильского месторождения Либра в 2014 г потребует $400-500 млн“ (ру). ПРАЙМ (2014-йил 24-январ). 2014-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-апрел.
- ↑ Укрепляя стратегический алянс, Петробрас и Тотал закрили сделки на 1,95 млрд долл США // нефтегаз.ру
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |