Lichinka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Личинка (рус.) — кўпчилик умуртқасиз ва айрим умуртқали ҳайвонлар (балиқлар, сувда ва куруқликда яшовчилар)нинг индивидуал ривожланишидаги постембрионал (тухумдан чиққандан кейинги) даври. Л.тухумдаги захира озиқ модда морфогенезнинг тугал-ланиши учун етарли бўлмаган ҳайвонларга хос. Личинкамустақил ҳаёт кечиради, фаол озиқланади, бир неча марта туллаб, яъни қаттиқ пўстини ташлаб (бўғимоёқлилар ва айрим б. умуртқасизлар) ўсади ва ривожланади. Одатда, личинкавояга етган даврда бўлмайдиган бир қанча провизор органларга эга бўлади ёки аксинча унда вояга етган ҳайвонлар учун хос бир қанча органлар бўлмайди. Личинкадаврининг бўлиши ҳайвонлар ривожланишининг турли даврларида яшаш тарзи ёки яшаш муҳитининг ўзгариб туриши билан ҳам боғлиқ. Ўтроқ яшайдиган ёки кам ҳаракатланадиган ҳайвонларда личинкатурнинг тарқалишини таъминлайди (мас, ғовактанлиларнинг паренхимуласи ва амфибластуласи, бўшлиқичлиларнинг плануласи, кўп тукли ҳалқалилар трохофораси).
Личинкабилан вояга етган организм тузилишида фарқ қанча катта бўлса, унинг вояга етган хайвонга айланиши (метаморфоз) шунча чуқур бўлади. Айниқса, немертин, нинатерилилар, ҳашаротлар ва бошқа бир қанча умуртқасиз ҳайвонларда метаморфоз жуда чуқур ўзгаришлар орқали содир бўлади. Масалан, тўлиқ ўзгариш орқали ривожланадиган ҳашаротларнинг ғумбак даврида личинкалик органларининг деярли барчаси батамом емирилиб, вояга етган даврга хос органлар махсус муртаклар — имагинал дисклар ҳисобидан шаклланади. Фаол личинкалик давр бир ойдан (икки қанотлилар, капалаклар) бир неча йилгача (май қўнғизи ва бошқа пластинка мўйловлилар) давом этади.
Амбистомалар Л.си (аксолотл) одатдаги шароитда вояга етган давргача ривожланмасдан, Личинкадаврида кўпайиш хусусиятига эга (қаранг Неотения). Айрим ҳайвонлар Л.си ўз аждодлари тузилиши белгиларига эга бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |