Лидия Петровна Павлова (қизлик фамилияси Печкова, 1929 – 2015-йиллар) – совет ва рус олими, иқтисод фанлари доктори, профессор.

Лидия Петровна Павлова
Таваллуди 1929-йил 31-октябр
СССР, Москва вилояти, Серпухов тумани
Вафоти 2015-йил 1-апрел
Россия, Москва
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Касби олима
Илмий даражаси иқтисод фанлари доктори
Мукофотлари

Кўпгина асарлар муаллифи. Унинг таҳрири остида „Финанси местних органов власти“, „Государственний буджет СССР“ „Финанси претприятий и отраслей нородного хозяйства“ ва бошқа дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этилган.

Ҳаёти

Лидия Павлова 1929-йил 31-октябр куни Москва вилояти, Серпухов тумани, Пролетарский қишлоғида таваллуд топган[1]. 1947-йилда мактабни тамомлагандан сўнг, Москва молия институтининг халқаро молия муносабатлари факултетига (МФИ, ҳозирги Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети) ўқишга кирган ва уни 1952-йилда тамомлаган. 1952-1956-йилларда МФИ аспирантурасида таҳсил олган ва номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кейин Бутуниттифоқ сиртқи молия-иқтисод институтида (ҳозирги Молия университети ҳам) фаолият юритган, ўқитувчи лавозимидан „Давлат бюджети ва халқ хўжалиги тармоқлари молияси“ кафедраси мудиригача бўлган йўлни босиб ўтган, 20 йилдан ортиқ вақт давомида доимий равишда раҳбарлик қилган[2]. Ўн йил давомида Л. П. Павлова Молия-кредит тизими ходимлари раҳбарларининг малакасини ошириш факултетига раҳбарлик қилган.

1970-йиллардан бошлаб РСФСР Молия вазирлигидан СССР Олий Кенгашининг йиғма бюджет қўмитасининг эксперти (маслаҳатчиси) бўлган. СССРнинг маҳаллий ҳокимият органлари халқаро иттифоқида вакили бўлган, унинг йиллик конгрессларида қатнашган. Конгресслар ва симпозиумларда Россия томонидан маърузалар қилган. 1994-йилдан бошлаб Молия академиясининг „Солиқлар ва солиққа тортиш“ кафедрасига мудирлик қилган[3]. У Лондон иқтисодиёт мактабида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий масалалари бўйича; Канаданинг Торонто университетида молия ва табиий ресурсларни солиққа тортиш масалалари бўйича; Нидерландияда эса бюджетлараро муносабатлар ва маҳаллий ҳокимият органларининг солиқ масалалари бўйича малака ошириш курсларини ўтаган. У бюджет, корхоналар молияси, хорижий мамлакатлар молияси, солиқлар ва солиққа тортиш соҳасида илмий мактаб яратган бўлиб, ушбу мактаб доирасида замонавий Россия фани ва амалиёти олдида турган муаммолар бўйича тадқиқотлар олиб борган. У Халқаро фискал ассоциациянинг доимий аъзоси бўлган ва у ерда бир неча бор маърузалар билан чиқиш қилган. Бир неча йил давомида Халқаро нефт форумлари ва конгрессларида (Лондон, Оттава, Осло, Стокголм) иштирок этиб келган. Унинг раҳбарлигида фан докторлари ва фан номзодлари илмий даражаларини олиш учун юздан ортиқ диссертациялар ҳимоя қилинган[4].

Павлова иш фаолияти давомида 230 дан ортиқ илмий ва услубий ишларни нашр этган, уч жилдли „Корхоналар ва ташкилотларда солиқларни режалаштириш (солиқларни оптималлаштириш ва минималлаштириш)“ нашрининг илмий муҳаррири, шунингдек, „Молиявий-кредит энсиклопедик луғати“нинг „Солиқлар“ бўлими муаллифи ва раҳбари лавозимларида фаолият юритган(2002-йил). Илмий ва педагогик фаолият билан бир қаторда ижтимоий фаолият билан ҳам шуғулланган. У Россия Федерацияси вазирининг солиқлар ва йиғимлар бўйича маслаҳатчиси, Россия Иқтисодиёт фанлари ва тадбиркорлик академиясининг ҳақиқий аъзоси, Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси экспертлар кенгашининг аъзоси, Таълим кенгаши раиси бўлган ва Солиқ маслаҳатчилари палатаси услубий кенгашида ўз фаолиятини олиб борган. Шунингдек, „Молия“, „Бошқарув ҳисоби“ ва „Иқтисодий ва гуманитар фанлар“ журналлари таҳририятлари аъзоси бўлган. У 2015-йил 1-апрелда Москвада вафот этган[5].

Оиласи

Қизи: Козлова Олга Лвовна (1955-йил 8-июн – „Краснознаменский шаҳар коллежи“ хусусий касб-ҳунар таълими муассасаси директори („КГК“ хусусий ишлаб чиқариш бирлашмаси)).

Ўғли: Павлов Алексей Лвович (1959-йил 15-октябр).

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Памяти Павловой Лидии Петровны“. 2018-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-апрел.
  2. ↑ „История кафедры "Финансовый менеджмент"“. 2018-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  3. ↑ „Факультет налогов и налогообложения → История факультета“. 2018-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-апрел.
  4. ↑ „Скончалась Лидия Петровна Павлова“. 2018-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-апрел.
  5. ↑ „Скончалась Лидия Петровна Павлова“. 2018-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-апрел.
  6. ↑ „Памяти Павловой Лидии Петровны“. 2018-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-апрел.