Лидс — Буюк Британиядаги шаҳар, Англияда. Эр дарёси соҳилида. УэстЁркшир графлигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 724 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Лидс ва автомобил йўлларининг йирик тугуни, канал орқали Ливерпул порти билан боғланган. Мамлакатнинг муҳим саноат марказларидан. Машинасозлик ва тикувчилик етакчи саноат тармоқлари. Металлсозлик, жун, полиграфия, мебел, кимё, парфюмерия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет, шаҳар музейи, картиналар галереяси ва бошқа бор. Шаҳар илк бор қўлёзмаларда ВИИ асрда тилга олинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил