Lifan Yuan
Лифан юан (хитойча: 理藩院; пинйин: Лǐфāн Юàн; Манжурча: ᡨᡠᠯᡝᡵᡤᡳᡤᠣᠯᠣᠪᡝᡩᠠᠰᠠᡵᠠᠵᡠᡵᡤᠠᠨ Мöллендорфф: тулерги голо бе дасара журган; Мўғулча: Гадаад Монголин төрийг засах явдлин яам, γадаγаду монгγул ун тöрü-йи жасақу ябудал-ун ямун) Лифан Юан Хитойнинг Син сулоласи ҳукуматидаги агентлик бўлиб, Мо'г'улистон каби империянинг Ички Осиё ҳудудларини бошқарган ва Тибетдаги Амбанларнинг тайинланишини назорат қилган.
Ном
Лифан Юан номи инглиз тилига турли хил таржималарга эга. Жумладан Миллий озчиликлар ишлари бўйича кенгаш (Боард фор Натионал Миноритй Аффаирс)[1], Ҳудудий ишлар суди (Cоурт оф Территориал Аффаирс)[2], Чет ҳудудларни бошқариш кенгаши (Боард фор тҳе Администратион оф Оутлйинг Регионс)[3], Князликлар билан алоқалар бошқармаси (Оффиcе фор Релатионс wитҳ Принcипалитиэс)[4], Офис Барбар назорати (Оффиcе оф Барбариан Cонтрол)[5], Мўғул ва Тибет ишлари бўлими (Оффиcе оф Монголиан анд Тибетан Аффаирс)[6] ва мустамлака ишлари бўйича амалдор (Cоурт оф Cолониал Аффаирс)[7][8] ва бошқалар. Офис дастлаб мўғулча Ямен (хит. ан’анавий 蒙古衙門, пинйин: Мěнггǔ Йáмéн[9]; Манжурча: ᠮᠣᠩᡤᠣ
ᠵᡠᡵᡤᠠᠨ, Мöллендорфф: монгго журган, таржимаси: Мўғул бошқармаси) номи остида 1636-йилда таъсис этилган. 1639-йилда бошқарма номи ўзгартирилди. Хитой тилида „Лифан Юан“, манжур тилида „Тулерги голо бе дасара журган“ шаклида ифодаланди. Манжурча номи том маънода чекка ҳудудларни бошқариш бўлими деган маънони англатади.[10] Син сулоласи ислоҳоти ёки янги сиёсатлар даврида бошқарма номи 1907-йилда Лифан вазирлигига (хит. ан’анавий 理藩部, пинйин: Лǐфāн Бù) ўзгартирилди ва 1912-йилда Син сулоласининг якунигача мавжуд эди.
Вазифалари
Зонгли Ямен лавозими ташкил этилишидан олдин ҳукумат империянинг Россия билан Нерчинск ва Кяхта шартномалари асосидаги муносабатларини ҳам назорат қилган[11]. Лифан Юан таркиби фақат саккиз байроқ аъзоларидан иборат эди. Лифан Юан Син сулоласининг ташқи сиёсат бўлими билан таққосланадиган маъмурий идора эди.
Лифан юан аъзолари Ички шаҳарнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган, кейинчалик рус ётоқхонаси сифатида ҳам танилган (хитойча: 俄羅斯館) таржимонлар бюросига жойлаштирилди (хит. ан’анавий 會同館, пинйин: Ҳуìтóнг Гуǎн). Уни албазинликлар яшаган „шимолий павилон“дан (北館 пеи куан) фарқлаш учун уни „жанубий павилон“ (南館 нан куан) деб ҳам аташган. Кяхта шартномасидан кейин бу қароргоҳ доимий бўлиб қолди.
Бу жойда манжйрларга рус тилида гапиришни ўргатадиган Рус тили институти ҳам бор эди (хит. ан’анавий 俄羅斯文館, пинйин: Éлуóсī Wéнгуǎн). Ушбу институт 1708-йилда ташкил этилган ва 1862-йилда янги ташкил этилган Тонгвен Гуан таркибига киритилган.
Лифан юан тахминан Хуанчжен юаннинг (хит. ан’анавий 宣政院, пинйин: Хуāнзҳèнгюàн) Син версияси ёки Мўғуллар бошчилигидаги Юан сулоласи томонидан Тибетдаги ишларни бошқариш учун ташкил этилган Буддист ва Тибет ишлари бюросига ҳам ўхшаш эди[12]. Уни Мин сулоласи даврида барча ташқи алоқаларни бошқарувчи анъанавий Хитой институти бўлган маросимлар вазирлигидан фарқлаш керак. Син маросимлар кенгаши жанубий ва шарқдаги вассал мамлакатлари Чосон (Корея), Нгуен сулоласи (Ветнам), Рюкю қироллиги, Голланд ва инглизлар каби денгиз орқали келган ғарбий халқлар билан шуғулланиш вазифаларини бажарган. Лифан Юан Мўғуллар билан муносабатларни тартибга солиш учун Ҳонг Тайжи даврида ташкил этилган. Син сулоласи ташкил этилгандан сўнг у мўғуллар, руслар, шимол ва ғарбдаги бошқа ички Осиё халқлари билан алоқа қилиш учун алоҳида муассаса бўлиб қолди. 1861-йилда ташқи алоқаларни олиб бориш мақсадида у Зонгли Ямен идораси билан алмаштирилди.
Манбалар
- ↑ Тҳе биограпҳиэс оф тҳе Далаи Ламас Бй Ҳанзҳанг Я, П33
- ↑ Опиум анд тҳе лимиц оф эмпире: друг проҳибитион ин тҳе Чинесе интериор … Бй Давид Антҳонй Белло, П65
- ↑ Политиcал фронтиэрс, этҳниc боундариэс, анд ҳуман геограпҳиэс ин Чинесе ҳисторй Бй Ниcола Ди Cосмо, Дон Ж. Wятт, П367
- ↑ Империал Чина 900-1800 Бй Фредериcк W. Моте, П868
- ↑ Сино-Руссиан Релатионс: А Шорт Ҳисторй Бй Р. К. И. Қуэстед, П46
- ↑ Традитионал говернмент ин империал Чина: а cритиcал аналйсис Бй Му Қиан, Му Ч’иэн, Георге Оаклей Тоттен, П135
- ↑ Cолеман, Wиллиам М., ИВ. Макинг тҳе Стате он тҳе Сино-Тибетан Фронтиэр: Чинесе Эхпансион анд Лоcал Поwер ин Батанг, 1842-1939, 2014 — 193-194-бет.
- ↑ „Чина - Тҳе Қинг эмпире“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 8-май.
- ↑ Памела Кйле Cросслей. А Транслуcент Миррор: Ҳисторй анд Идентитй ин Қинг Империал Идеологй. Университй оф Cалифорниа Пресс, 15 Фебруарй 2000 — 214–-бет. ИСБН 978-0-520-92884-8.
- ↑ Тҳе Империал Момент, бй Кимберлй Каган, п97
- ↑ Акифуми, Шиёя (2019). "Тҳе Треатй оф Гҳулжа реcонсидеред: Империал Руссиан дипломаcй тоwард Қинг Чина ин 1851". Жоурнал оф Эурасиан Студиэс 10 (2): 147–158. дои:10.1177/1879366519842882. ҳттпс://жоурналс.сагепуб.cом/дои/пдф/10.1177/1879366519842882.
- ↑ Стате анд Этҳниcитй ин Чинаъс Соутҳwест, бй Хиаолин Гуо, п29
Адабиётлар
- Маерс, Wиллиам Фредериcк. Тҳе Чинесе Говернмент: А Мануал оф Чинесе Титлес, Cатегориcаллй Аррангед анд Эхплаинед, wитҳ ан Аппендих. 3рд эдитион ревисед бй Г.М.Ҳ. Плайфаир эд. Шангҳаи: Келлй & Wалш, 1897; репринт, Таипеи: Ч’энг-Wен Пуб. Cо., 1966.
- Бруннерт, С., В. В. Ҳагелстром, анд Н. Ф. Колесов. Пресент Дай Политиcал Организатион оф Чина. Транслатед бй Андреи Терентъэвич Биэл’ченко анд Эдwард Эугене Моран. Шангҳаи: Келлй анд Wалш Лимитед, 1912.
- Марч, Г. Патриcк, Эастерн Дестинй: Руссиа ин Асиа анд тҳе Нортҳ Паcифиc, 1996.