Лифт (инг. Лифт — кўтармоқ) — одамлар ва юкларни вертикал йўналиш бўйича ташиш учун мўлжалланган кабинали муқим (стационар) кўтариш машинаси. Кабинани ҳаракатлантириш усулига кўра, механик, гидравлик ва пневматик хилларга бўлинади. Электр ёрдамида канатли чиғир билан кўтариб туширувчи механик Лифт энг кенг тарқалган. Лифт блокли чиғир, йўналтиргич бўйлаб ҳаракатлантирувчи кабина ва посангидан иборат. Л. чиғирининг жойлашишига кўра, пастда ва юқорида жойлашадиган; хавфсизликни таъминлаш қурилмасига кўра, кабинаси полистпластли ёки бевосита осмали, посангили ва б.; ҳаракатланишига кўра, секин (1м/сек), тез (1,5 м/сек) ва жуда тез (3,5 м/сек ва ундан ортиқ) ҳаракатланадиган хиллари бор. Канатларга осилган кабина тик шахтада ҳаракатланади. Сирпанма ва роликли бошмоқлар кабинани вертикал вазиятда тутиб туради. Кабина ҳаракатланганда бошмоқлар шахта деворига қўзғалмас қилиб маҳкамланган йўналтиргичларда силжийди. Хавфсизликни таъминлаш учун кабина ва посангилар камида 2 канатга осилади. Л.нинг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун кабинани ушлаб қолувчи ва тезликни чекловчи қурилмалар ўрнатилади. Бу қурилмалар тезлик мўлжалдан бир оз ошганда, канат узилганда ёки бўшаб қолганда ишга тушади. Лифт ёруғлик ва товуш сигнализа-сияси ва б. қурилмалар билан жиҳозла-нади. Кўпгина Лифтлар ички буйруқ ва ташқи чақириқ тугмача (кнопка) лари орқали бошқарилади. Йўловчи маълум қаватдаги чақириқ тугмачасини босиб Лифтни „чақиради“. Лифт кабинасига киргач, ўзига керакли қаватга оид тугмачани босиб, Лифтга „буйруқ“ беради. Лифтнинг бошқариш аппаратлари ва кўтариш механизми машинахонада жойлашган. Гидравлик „сузиб юрувчи“ Л.да кабина герметик шахтага насос ёрдамида ҳайдаладиган сув ёрдамида кўтарилади. Пневматик Л.да кабина шахтада ҳосил қилинадиган ҳаво босими ёрдамида кўтарилади. Булардан ташқари, узлуксиз ишлайдиган кўтаргичлар ҳам бор. Бундай Л.нинг ҳар қайси кабинаси узлуксиз занжир звеноси сифатида бўлиб, занжирнинг бир қисми тушиб, иккинчи қисми кўтарилади; бунда шахтанинг кириш эшиги доимо очиқ бўлади. Унинг тезлиги (0,3 м/сек) ҳаракатланаётган кабинага кириш ва чиқишга имкон беради. Лифтнинг ўтмишдоши мил. ав. И асрда Римда қурилган. Шундан сўнг ВИ асрда Мисрда, ХИИИ асрда Франсияда, ХВИИИ асрда Россияда, ХИХ асрда Германияда қурилган. Ўзбекистонда ҳам лифцозлик саноати мавжуд. 1969-йил Самарқанд шаҳрида лифтлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган завод қурилган (қаранг "Самарқанд лифцозлик заводи" аксиядорлик жамияти).

Замонавий Лифт автоматик муҳофаза ва блокировка воситалари, ёруғлик сигнализацияси, телефон алоқаси, диспетчерлик хизмати аппаратураси билан таъминланади. Одам ташийдиган Л.га 20 кишигача йўловчи сигади, у 150 м гача баландликка кўтарила олади, тезлиги 7,0 м/сек гача, юк ташийдиган Л. 5 т гача юкни 200 м гача (баъзи магазин Л. ларида 10 т гача юкни 45 м гача) баландликка кўтара олади, тезлиги 2,5 м/сек гача етади (2003). Лифт турар жойлар, жамоат ва саноат корхоналари биноларига, телеминоралар ва б.га қурилади.[1]

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил