Лигатура (лигатура; лотинча лиго, лигатум — боғламоқ) — тиббиётда қон томирлар ва бошқа ковак аъзолар атрофига боғланадиган ёки тўқималарнинг би-тиши учун операциядан кейин жароҳатда қолдириладиган ип. Одатда, Л. сифатида ипак, кетгут, ип, зиғир толаси ва бошқа ишлатилади. Қон томири ҳамда тўқиманинг таркибига кўра, сўриладиган ёки сўрилмайдиган Л. фарқ қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил