Лигаза (лотинча: лигāре — тикиш, қўшиш) икки молекула қўшилиб, янги кимёвий боғ ҳосил бўлишини катализловчи ферментдир. Бунда одатда молекулаларнинг биридан кичик кимёвий гуруҳ ажралади (гидролиз содир бўлади). Молекулар биологияда 6.5 кенжа синфи лигазалари РНК- ва ДНК-лигазаларга таснифланади.