Лигури денгизи - Ўрта денгизнинг бир қисми, Корсика ва Элба о.лари билан Франсия, Монако ва Италия қирғоқлари оралиғида жойлашган. Шимолий қисмида Генуя қўлтиғи бор. Ҳавзасининг майдони 15 минг км². Асосий портлари: Генуя, Ливорно, Специя, Ницса. Лигури денгизи соҳиллари дунё аҳамиятидаги курорт жой, у ерда Франсия ва Италия ривералари жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил