Ликаси (1966-йилгача Жадовил) - Конго Демократик Республикасидаги шаҳар. Шаба провинсиясида. Ликаси стансияси. Аэропорт бор. Аҳолиси 300 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Мис-кобалт рудалари қазиб олинадиган ва рангли металлар ишлаб чиқариладиган раён маркази. Рух консентратларига ишлов берилади. Кимё саноати, қурилиш материаллари ва темир-бетон конструксиялари ишлаб чиқариш корхоналари, минералогия музейи бор. Ликасига 1917-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил