Likvatsiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ликвация (лот. лиқуатио — суюқланиш, эриш) — температура пасайганда бир жинсли суюқ магманинг бир-бирига аралашмайдиган турлича таркибли икки эритмага ажралиш жараёни. Ушбу ҳамирга ўхшаш суюқ магманинг кристалланиши натижасида таркиби бўйича ҳар хил минерал агрегатлар (тоғ жинслари ва рудалар) ҳосил бўлади, мас, асосий магмадан сулфидли эритма ажралиши Л. натижасидир. Айрим олимлар (Левинсон-Лессинг, Дели, Ниггли ва бошқалар) Л.ни магманинг кристалланишигача бўлган дифференсиа-сиясининг асосий усулларидан бири деб ҳисоблайдилар, бошқалар (Белянкин, Грейг, Фогт ва бошқалар) экспериментал маълумотларга асосланиб ликваци-яли конларни ҳосил бўлишига олиб келадиган бу жараён фақат сулфид силикатли эриган крришмалардагина бўлиши мумкин деб фикр юритадилар.
Силикатлар (айниқса, учувчи компонентлар — бор, сув, фторга бой силикатлар)даги Л. ҳодисасини америкалик (О. Ф. Татл, Ж.Фридман) ва рус геологлари (Д. П. Григорев, О. А. Есин, Я. И.Олшанский ва бошқалар) тажрибада аниқлашган. Ўзбекистондаги кўпчилик тоғ жинслари ва фойдали қазилма конлари Л. натижасида пайдо бўлганлиги аникланган. Америкалик олим Э. Роддернинг (1969) фикрича, Гавайи о.даги базалтлар ва Ойдаги вулкан жинсларининг пайдо бўлишида Л. муҳим рол ўйнаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |