Lilit Mkrtchian
| Лилит Мкртчиан | |
Лилит Мкртчиан, 2008-йил | |
| Туғилган санаси: | 1982-йил 9-август |
| Туғилган жойи: | Ереван, Арманистон ССР, Совет Иттифоқи |
| Унвони: | Халқаро Мастер (2003) Аёл гроссмейстер (1998) |
Лилит Мкртчиан (арманча: Լիլիթ Մկրտչյան ; 1982-йил 9-августда туғилган) — арман шахматчиси . У ФИДЕ томонидан 2003-йил халқаро шахматчи ва 1998-йилда аёл гроссмейстер унвонлари билан тақдирланган. Мкртчиан аёллар ўртасида шахмат бўйича тўрт карра Арманистон чемпиони бўлган[1].
2002-йилда Мкртчиан Болгариянинг Варна шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги индивидуал Европа чемпионатида 8½/11 балл тўплаган ҳолда кумуш медални қўлга киритган. У 2003-йилда Болгариянинг Пловдив шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий Европа чемпионатида қатнашиб, Арманистонга олтин медални қўлга киритишга ёрдам берган[2] ва 2006-йили Туркиянинг Кушадаси шаҳрида ўтказилган 7-чи якка тартибдаги аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида 7½/11 балл тўплаган ҳолда бронза медалини қўлга киритган[3]. 2009-йилги мусобақада у Татяна Косинцева билан беллашиб, 8½/11 балл билан биринчи ўринни эгаллади ва плей-оффда ютқазиб, кумуш медални қўлга киритади[4].
2009-йил декабр ойида у Арманистоннинг 2009-йилдаги энг яхши спортчилари рўйхатида ўнинчи ўринни эгаллайди[5].
Лилит Мкртчиан 2012-йил шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. У эло рейтинги бўйича 27-рақамни эгаллаган эди. Ушбу чемпионатнинг 1-турида Лилит Мкртчиан Кетеван Аракҳамиа-Грантга қарши курашда енгиб чиқади ва 2-турга йўл олади. Бироқ 2-турда Надезҳда Косинцевага 2½:3½ ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни эрта якунлайди[6].
2013-йилда аёллар ўртасидаги яккалик Европа чемпионатида учинчи ўринни эгаллайди[7] ва 2015-йилда Ченгду (Хитой)да ўтказилган шахмат бўйича аёллар жамолари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Мкртчиан иккинчи доскада якка тартибда олтин медални қўлга киритади[8].
Манбалар
- ↑ „Алл Wомен'с Чампионс оф Армениа“. Армчесс. 2011-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-июл.
- ↑ ОлимпБасе 5тҳ Wоменъс Эуропеан Чесс Теам Чампионшип, Пловдив 2003, Армениа
- ↑ Тҳе Wеэк ин Чесс 598
- ↑ „Татиана Косинцева неw Эуропеан Wомен'с Чампион 2009“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2009-йил 20-март). Қаралди: 2019-йил 9-июн.
- ↑ „Лилит Мкртчиан ин тҳе Топ 10“. Армчесс (2009-йил 16-декабр). Қаралди: 2009-йил 19-декабр.
- ↑ Топ 100 Wомен Новембер 2012[сайт ишламайди]
- ↑ „Ҳоанг Тҳанҳ Транг ис Эуропеан Wомен’с Чесс Чампион“. Чессдом (2013-йил 3-август). Қаралди: 2019-йил 9-июн.
- ↑ Боард ресулц. ФИДЕ Wоменъс Wорлд Теам Чесс Чампионшип 2015.
Ҳаволалар
- Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида
- Грандмастер Гамес Датабасе — Лилит Мкртчиан
- Лилит Мкртчиан теам чесс реcорд ат Олимпбасе.орг
- Интервиэw
- Пресс Cонференcе wитҳ Лилит Мкртчиан (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-24 санасида архивланган)