Лилит Терян ёки Лилиэт Терян (1930-йил 31-декабр – 2019-йил 7-март) – арман миллатига мансуб эронлик ҳайкалтарош. Теҳронда ҳайкалтарошлик таъқиқлангач, Лилит бу санъатдан дарс беришни тўхтатишга мажбур бўлган. 2008-йилда ўз асарларини кўргазмаларда намойиш этишни бошлаган ва кейинчалик яна таълим беришга қайтган. Уни „Эрон ҳайкалтарошлигининг онаси“ деб улуғлашган.

Лилит Терян
Լիլիթ Տերյան
لیلیت تریان
Таваллуди
Լիլիթ Տերյան

31-декабр 1930-йил
Вафоти 7-март 2019-йил(2019-03-07)
(88 ёшда)
Теҳрон, Эрон
Дафн этилган жойи Бурастан Кҳаваран Cеметерй
Фуқаролиги  Эрон
Таълими Париж университети
Касби Ўқитувчи
Машҳур ишлари Эронга ҳайкалтарошликни қайта жорий этиш

Биографияси

Терян 1930-йилда Теҳрон шаҳарнинг Надери ҳудудида туғилган. Унинг ота-онаси асли Арманистонлик бўлган. Онаси Франсияда тасвирий санъат бўйича таълим олган, отаси эса Теҳрон банкида ишлаган. Онаси қизларининг бадиий маҳоратини ривожлантиришга ёрдам берган[1][2].

Лилит Париждаги Беаух Арт академиясида расмий тасвирий санъат таълимини олган[1][3].

У ҳайкалтарошлик ўқитиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва Эронда биринчилардан бўлиб бу фанни ўқитган. У Теҳрон университети Декоратив санъат факултетида дарс берган[4]. Инқилобдан сўнг ҳайкалтарошликни ўқитиш тақиқлангач, дарсларни яширин тарзда давом эттирган[2].

Унинг асарлари Теҳронда илк бор 2008-йилда Теҳрон Силвер Публишинг кўргазмасида намойиш этилган. Бир муддат ўтгач, у Озод университетида яна ҳайкалтарошлик дарсларини бера бошлаган[4]. Уни „Эрон ҳайкалтарошлигининг онаси“ деб аташган.

У арман алифбосининг асосчиси Месроп Маштоц[2] ва Эрон миллий қаҳрамони Епрем Хоннинг ҳайкалини яратган. Бу ҳайкал Теҳрондаги Авлиё Марям черковида жойлашган[4].

Терян 2019-йилда ўз туғилган шаҳрида[4] зинапоялардан йиқилиб вафот этган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Варзи, Чангиз М.. „Лилит Терян: Тҳе Доен оф Иран’с Модерн Сcулптуре“ (эн). ЭВН Репорт (2022-йил 8-март). 2024-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „زندگینامه : لیلیت تریان (۱۳۰۹- ۱۳۹۷)“ [Биограпҳй: Лилитҳ Триан (1309-1397)] (фа). Ҳамшаҳри (2011-йил 5-июл). 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-январ.
  3. ↑ „لیلیت تریان بانوی مجسمه‌ساز در ۸۸ سالگی درگذشت“ (фа). Кайҳан Лондон (2019-йил 7-март). 2024-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-январ.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „لیلیت تریان از پیشتازان مجسمه‌سازی در ایران‌ درگذشت“ (фа). ББC Неwс (2019-йил 8-март). 2023-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-январ.
  5. ↑ „Сcулптор Лилит Терян диэс ат 88“ (эн). Ҳонаронлине (2019-йил 8-март). 2020-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-январ.

Ҳаволалар