Liliya Sobitova
Лилия Рашитовна Собитова (1953-йил 12-август, Тошкент) – балет артисти, ўқитувчи, хореограф. РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1987). Россия Федерацияси халқ артисти (1995)[1].
| Лилия Собитова | |
|---|---|
| Туғилган санаси | 12-август 1953-йил |
| Туғилган жойи | Тошкент, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | балет раққосаси, балет педагоги |
| Театр | Навоий театри |
Биографияси
Лилия Рашитовна Собитова 1953-йил 12-августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигидан рақсга қизиққан ва болалар балет мактабида таҳсил олган. У академик балет машғулотлари ва замонавий хореографик тизимларни бирлаштирган[2].
1971-йил Тошкент хореография билим юртини тамомлаган.
Лилия 1972-йил Москва хореография билим юртида ўқитувчи Л. Меншова билан амалиёт ўтаган.
У 1974-йил „Москонсерт“га ишга кирган.
Собитова 1981-йил „Камерний балет“ гуруҳининг солисти бўлган. Шу билан бирга хореограф сифатида ҳам ишлай бошлаган.
1985-йил бадиий гимнастика мажмуасида мезбонлик қилган.
Хореограф Собитова 1990-йил „Лилия Сабитова номидаги Москва давлат балет театри“ гуруҳининг бадиий раҳбари бўлиб фаолият олиб борган. 2000-йилда гуруҳ номи „Московия балет театри“ деб ўзгартирилди.
Лилия Рашитовна 1987-йилда РСФСРда хизмат кўрсатган артист, 1995-йилда эса Россия Федерацияси халқ артисти унвонига сазовор бўлди.
Театрнинг бадиий раҳбари, хореограф ва солисти сифатида дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, АҚШ, Хитой, Аргентина, Франсия, Португалия, Италия, Япония, Испания ва Австралияда гастролларда бўлди.
Филмографияси
Лилия Рашитовна 1983-йил „Рецепт её молодости“, 1985-йил „Зимний вечер в Гаграх“ ва 2004-йил „Золотая голова на плахе“ киноларида рол ўйнаган.
Оиласи
Власов Станислав Константинович – Лилиянинг турмуш ўртоғи. „Камерний балет“ гуруҳининг асосчиси ва Катта театрининг рақсларни саҳналаштирувчи раҳбари бўлган.
Мукофотлари
1979-йил ВИ Бутуниттифоқ эстрада артистлари танловида 1-ўринни ва 1984-йил Москвадаги Бутуниттифоқ балет усталари танловида 3-ўринни эгаллаган. 1987-йил РСФСРда хизмат кўрсатган артист ва 1995-йил Россия Федерацияси халқ артисти бўлган.
Манбалар
- ↑ „УКАЗ Президента Российской Федерации от 05.08.1995 Н 820“. 2016-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июн.
- ↑ „Сабитова Лилия Рашитовна“. 2022-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июн.