Liliya Vilchek
Лилия (Лиля) Шарифовна Вилчек (1938-йил 15-феврал, Тошкент – 2020-йил 7-март, Москва) – совет ва рус адабиёцҳуноси, филология фанлари доктори ҳамда М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг профессори.
| Лилия Вилчек | |
|---|---|
| Таваллуди |
15-феврал 1938-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Вафоти |
7-март 2020-йил Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Илмий унвони | Профессор |
Ҳаёти
Лилия Шарифовна Вилчек 1938-йил 15-февралда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган.
1960-йилда Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган. Кейинчалик 1967-йилда ҳудди шу университетнинг аспирантурасини тамомлаган[1].
Лилия Шарифовна Норилскда 1960-йилдан 1962-йилгача ва Тошкент нашриётларида журналист бўлиб фаолият олиб борган. „Текстилшик“ газетасининг (Тошкент) мас’ул котиби лавозимида ва Россия Федерациясида Агросаноат депутатлик гуруҳида ишлаган.
Вилчек филология фанлари номзоди бўлган (1973, диссертацияси „публицист В. Овечкин ижоди“). 1977-йилдан Москва давлат университетининг журналистика факултетида (адабий-бадиий танқид ва журналистика кафедраси) дарс бера бошлаган ва илмий мақолалар чоп этган[2].
Лилия 1993-йилда „1950–1980-йилларда қишлоқ журналистикасининг ривожланиш намуналари: тарихий-назарий тадқиқотлар тажрибаси“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Шарифовна СССР Журналистлар уюшмаси ва Москва Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган (1992).
Лилия Вилчек Всеволод Вилчек оила қурган.
Лилия Шарифовна 2020-йил 7-мартда Москва шаҳрида вафот этди ва Ваганковское қабристонига дафн қилинди.
Ижоди
Шарифовна 1960-йилдан ўз ижодини бошлаган. У маҳаллий журналистика тадқиқотчиси бўлган.
- Иншолар
„Валентин Овечкин. Жизн и творчество“. Москва. 1977-йил;
„Йиғим теримдан кейинги манзара. Қишлоқ журналистлар нигоҳида“. „Сов. писател“, 1988-йил;
„50-80-йиллардаги совет журналистикаси“. (В. Овечкиндан Й. Черниченкогача). Москва давлат университети нашриёти, 1996-йил.
Ўзининг танқидий мақолаларини 1987-йилда „Знамя“ журналида чоп эттирган.
Манбалар
- ↑ „ВИЛЬЧЕК, ЛИЛИЯ ШАРИФОВНА“. 2023-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-ноябр.
- ↑ „ВИЛЬЧЕК, ЛИЛИЯ ШАРИФОВНА“. 2023-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-ноябр.