Liliya Zapashchikova
Лилия Ивановна Запашчикова (1938-йил, 28-апрел Қўқон) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент Давлат Университетининг филология факултетини тугатган (1960). 1960-йилдан Қўқон шаҳридаги 4-мактабда гуруҳ мураббийи, сўнг бошланғич синф ўқитувчиси, 1966-йилдан Тошкентдаги тўқимачилар маданият саройида кутубхоначи, болалар сектори педагоги, 1974—1997 йилларда Яккасарой туманидаги 89-мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. У дарсларни юқори услубий даражада ўтган ва ноанъанавий дарс усуллари (мунозара, семинар, адабий баҳс, адабий матнни бадиий таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш)дан унумли фойдаланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |