Лилонгве — Малави пойтахти. Марказий провинсиянинг маъмурий маркази. 1100 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 440,4 мин киши (1998). Иклими экваториал, муссонли иқлим. Йиллик ўртача температура 20°, йилига 2500 мм гача ёғин ёғади. Лилонгве — Малавини Мозамбик ва Замбия билан боғловчи асосий темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Тамаки экиладиган раён маркази. Тамаки, маккажўхори ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар, кийим-кечак фабикалари, тамаки ауксиони бор. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Шаҳарга 1902-йилда инглиз мустам-лакачилари таянч пункти сифатида асос солинган. 1964-йилда мамлакат пойтахтини Зомбадан Лилонгвега кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди. 1975-йилдан Лилонгве — расмий пойтахт. Лилонгведа Зомба университети таркибидаги қишлоқ хўжалиги коллежи ва "Камузу" коллежи, Миллий кутубхона ва бошқа бор. Эски шаҳар ва янги пойтахт қисмларидан иборат.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил