Lilya Budjurova
Лиля Рустемовна Буджурова (қрим татарча: Lilâ Rustem qızı Bucurova, Lily Rustem qizi Budzhurova, украинча: Ліля Рустемівна Буджурова; 1958-йил 1-ноябрда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида туғилган) — қрим-татар шоираси ва журналисти. Украинада хизмат кўрсатган журналист (2005-йил)[1].
Биографияси
Лиля Буджурова 1958-йил 1-ноябрда Ўзбекистоннинг Ангрен шаҳрида туғилган. 1979-йилда Низомий номидаги Тошкент педагогика университетинининг[2] филология факултетини тамомлаган. 1979-1991-йилларда рус ва хорижий тил адабиёти фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритган[3].
Ижодий фаолияти
1989-йилда Лиля биринчи „Некупленний билет“, кейинчалик „Когда ми вернёмся“ самиздат тўпламларини нашр эттирган. 1991-йилда у Қримга кўчиб ўтган. 1991-йилдан 1997-йилгача шоира Қрим-татар газетасининг сиёсий нашри ҳисобланган Авдетга бош муҳаррирлик қилган. Унинг сўзларига кўра, у Мустафо Жемилевни (украиналик сиёсатчи)танқид қилгани учун ишдан бўшатилган[4].
Буджурова 1991-йилдан 2011-йилгача Қрим-татар таҳририяти муҳаррири, сўнгра „Қрим“ давлат телерадиокомпаниясининг етакчи муҳаррири сифатида фаолият олиб борган. Йиллар давомида у бу ерда „Она-юрт“, „Хавфли ҳудуд“, „Бош муҳаррир“ каби қатор муаллифлик дастурларини йўлга қўйган ва эфирга узатган.
- 2004-2014-йилларда „Первая Кримская“ газетаси бош муҳаррири[3];
- 1992-2009-йилларда „СТБ“ телеканали мухбири;
- 1992-йилдан шу кунгача „Франcе Пресс“ ахборот агентлиги мухбири лавозимида ишлаб келган.
- Журналист ташаббуси билан „Украинская правда“ онлайн газетаси чоп этилган.
- 1997-йилдан Қрим эркин журналистлар уюшмаси раиси этиб сайланган.
- 2012-йилдан — „АТР“ телеканалининг ахборот сиёсати бўйича бош директори ўринбосари;
- „Гравитация“ сиёсий-ижтимоий телекўрсатуви муаллифи.
Буджурова бу лавозимни 2015-йил 1-апрелда телеканал ёпилиши муносабати билан тарк этган.
- 2015-йил август ойидан — „Қара Дениз продуcтион“ ишлаб чиқариш студияси директори ўринбосари;
- Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган „Санлı сес“[5] истеъдодли болалар танловининг ташкилотчиларидан бири.
- 2016-йилда у қримлик мусулмон маҳбуслар фарзандларини қўллаб-қувватлаш бўйича „Бизнинг болаларимиз“ ижтимоий ҳаракати асосчиларидан бирига айланган.
Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги
Буджурова 1991-йилда Қирим-татар халқининг ИИ Қурултойига делегат этиб сайланган. Қрим-татар халқи томонидан икки марта ушбу лавозимга тайинланган(1991-йилдан 1997-йилгача аъзо). 1994-йилдан 1998-йилгача Қрим Автоном Республикаси Олий Кенгаши депутати бўлган. 2015-йил 2-ноябр куни Ленур Исломовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича уйида тинтув ўтказилган[6].
Мукофотлари
- 1992-йилда Икки самиздат шеърий тўплами ва бир қатор публицистик мақолалари учун Исмоил Гаспринский мукофоти совриндори;
- Қрим Автоном Республикаси Вазирлар Кенгашининг Фахрий дипломи (2000-йил муаллифлар жамоаси таркибида) [7];
- 2001-йил Василий Стус мукофоти лауреати;
- 2005-йили Украинада хизмат кўрсатган журналист [1];
- 2015-йили ИИИ даражали ,,Буюк хизматлари учун" ордени[8];
- „Журналистиканинг юқори стандартлари“ мукофоти (Украина, 2018-йил) — „Юқори сифатли минтақавий медиа лойиҳаси учун“ номинациясида, медиа — Cримеан Татарс сифатида эътироф этилган[9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Указ Президента України від 30 листопада 2005 року № 1677/2005 «Про відзначення державними нагородами України з нагоди річниці підтвердження всеукраїнським референдумом Акта проголошення незалежності України 1 грудня 1991 року»
- ↑ ЛИЛЯ БУДЖУРОВА: «КАЖДЫЙ ИЗ НАС ОДНАЖДЫ СПРАШИВАЕТ СЕБЯ, КТО Я: ЖУРНАЛИСТ ИЛИ ЧЕЛОВЕК ИЗ ОБСЛУГИ?»
- ↑ 3,0 3,1 „Известные люди юга России“. 2019-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-апрел.
- ↑ Лиля Буджурова: Правда стоит сломанных рук
- ↑ „Публикация этих фото — самый сильный ход пресс-службы Совмина Республики Крым со времён начала «Светопредставления»“. 2017-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-август.
- ↑ Лиля Буджурова: не пугайте автоматами мою семью и мой народ
- ↑ „О награждении Почетной грамотой Совета министров Автономной Республики Крым“. Верховна Рада України. Законодавство АР Крим. Қаралди: 2022-йил 23-март.
- ↑ Указ Президента України від 5 червня 2015 року № 313/2015 «Про відзначення державними нагородами України з нагоди Дня журналіста»
- ↑ „У Львові оголосили переможців премії «Високі стандарти журналістики-2018»“ (ук). Премія «Високі стандарти журналістики» (2020-йил 15-декабр). 2020-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-март.
Ҳаволалар
- Лиля Буджурова (Слезы народа) (рус.)
- Кримологія (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-15 санасида архивланган) (рус.)