Лимфа тугунлари, лимфа безлари — одам ва юксак умуртқали ҳайвонларнинг лимфа системаси тузилмалари. Лимфа тугунлари қон яратиш аъзоси ва касаллик қўзғатувчи микроблар, уларнинг токсинлари ва умуман заҳарли моддалар учун тўсиқ вазифасини ўтайди. Шу тариқа лимфанинг биологик филтри ҳисобланади. Лимфа тугунлари пушти-кулранг, қалин капсула билан қопланган, думалок, ёки овал шаклли тузилмалардан иборат; уларда лимфо-ситлар ҳосил бўлгани учун лимфоид аъзолар деб ҳам аталади. Лимфа тугунлари иммунобиологик жараёнлар ва лимфа оқими (ҳаракати)ни тартибга солиб туради. Лимфа тугунлари "дарвоза"сидан чиқиб, лимфа олиб кетувчи томирлар ўзаро қўшилиб, лимфа стволини ҳосил қилади, улар иккита йирик лимфа юлига айланади, булардан вужудга келган йирик томирлар бўйинда йирик вена кон томирига туташади. Лимфа билан оқиб келган касаллик қўзғатувчиларини Лимфа тугунлари ҳужайралари қисман ёки бутунлай ютиб юборади (қаранг Фагоцитоз). Баъзи касалликлар (ангина, эпидемик паротит ва бошқалар)да Лимфа тугунлари шишиб, катталашиб кетади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил