Limfangit
Лимфангит, лимфангоит (лимфа ва юнонча: „ангеион“ — томир) — лимфа томирларининг яллиғланиши. Стрептококк, стафилококк, ичак таёкчаси ва бошқа қўзғатади. Кўпинча, тери ва шиллиқ пардаларнинг чақаланган жойидан кирган инфексия лимфа оқими орқали тушиб, уни яллиғлантиради. Одатда, лимфаденит билан бирга кечади. Уткир ва сурункали Л. бор. Яллиғланган лимфа томири бўйлаб оғриқ, шиш, қизариш, берчланиш кузатилади, шунингдек, эт увишади, ҳарорат кўтарилади, беморнинг аҳволи кескин ўзгаради[1].
Этиологияси ва патогенези
Лимфа томирларининг яллиғланишига стафилококклар, камдан-кам ҳолларда бошқа микроблар сабаб бўлади. Микроблар ва уларнинг токсинлари лимфа томирларининг ўткир яллиғланиши
авж олади. Лимфангит камдан-кам ҳолларда бирламчи бўлади. Кўпинча у оқма яралар ёки маҳаллий йирингли жараён пайдо боииши натижасида иккиламчи хусусиятга эга бўлади.
Патологик-анатомик манзараси
Тўқималар шиши, майда лимфа томирлари атрофида тарқалувчи инфилтрат авж олади. Бирмунча йирик томирларда тўқималар инфилтрацияси авж олади, бунда тўқималар микроабссесслашга учрайди ва тромб пайдо бўлади. Ён-атрофдаги тўқималарда иккиламчи паралимфангит манзараси кузатилади, шунингдек, у шиш белгилари ва тўқималарнинг йирингли имбибицияси билан ажралиб туради. Касаллик сурункали кечганда кўпинча лимфа оқишининг бузилиши билан давом этувчи тўқима фибрози ривожланади; лимфа оқишининг бузилиши жараён кучайган сари бесўнақайлик фил оёғи касаллигини келтириб чиқариши мумкин („элепҳантиасис“).
Клиник манзараси
Касалликнинг клиник манзараси жараённинг олдини олишга, инфексиянинг вирулентлигига, шунингдек, маҳаллий тўқима реаксиясига боғлиқ. Юза майда лимфа томирлари („лймпҳангитис симплех“) яллиғланганда сарамасга ўхшаб терининг қизариши кузатилади. Тери қичишади, сал-пал ачишади, кучсиз иситма чиқади. Яллиғланиш жараёнининг ўтишига кўра, йирикроқ лимфа томирларида („лймпҳангитис трунcуларис“) ингичка қизил йўллар пайдо бўлиб, улар дастлабки ўчоқдан регионал лимфа тугунларига чўзилиб борган бўлади. Оғриқ кучаяди, шиш катталашади. Чуқур лимфа тугунлари яллиғланганда клиник манзара янада яққолроқ акс этади. Чуқур лимфа тугунлари шикастланганда лоҳаслик пайдо бўлади, ҳарорат кўтарилади,
шиш катталашади. Абссесслар, тўқима флегмоналари, сарамас, кўчиб юрувчи тромбофлебит ва сепсис рўй берганда иккиламчи асорат пайдо бўлиши мумкин.
Дифференсиал диагнози
Лимфангитни ўткир ёки кўчиб юрувчи лимфаденитдан, тўқима флегмонасидан, сарамасдан, анаэроб инфексиядан ва қорасондан фарқлаш лозим.
Давоси
Юқорига кўтариб қўйилган қўл ёки оёқни осойишта тутиш зарур. Касал қўл ёки оёқ қимирламайдиган қилиб қўйилади. Иситувчи компресслар ва бошқа физиотерапевтик тадбирлар қўлланади. Антибиотиклар ва сулфаниламидлар ҳам яхши наф беради. Яллиғланишнинг дастлабки ўчоғини (оқма яра, флегмона, абссесс) бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга. Йиринг пайдо бўлган ҳолларда ўчоқ ёрилиб, яралар дренаж қилиниши зарур. Касалликнинг сурункали босқичида кам дозаларда рентген нурлари билан нурлантириш ва балнеологик даво қилиш қўлланади[2].