Limfogranulematoz
Лимфогранулематоз (лимфа ва лотинча гранулёма) — лимфа тўқимасида учрайдиган хавфли ўсма. Асосан, лимфа тугунлари ва ички аъзолар: жигар, ўпка, талоқ, шунингдек, меъда-ичак йўли, нерв системаси, тери ва бошқа зарарланади. Биринчи марта инглиз врачи Т. Хожкин тавсиф этганлиги учун (1832-йил) Хожкин касаллиги деб ҳам аталади. Ҳамма ёшдаги кишиларда учрайди. Келиб чиқиш сабаби тўлиқ ўрганилмаган. Кайси аъзо ва лимфа тугунлари зарарланганлигига караб, касаллик ҳар хил кечади. Ўткир Лимфогранулематозда ҳаро-рат кўтарилади, лимфа тугунлари, жигар, талоқ катталашади, камқонлик авж олади, беморнинг дармони қурийди. Кўпинча, Лимфогранулематоз сурункали кечади. Рентгенологик текширишларга қараб ташхис қўйилади. Касалликнинг олдини олиш учун ўз вақтида врачга мурожаат қилиш зарур. Давоси: жаррохлик, кимётерапия ёки нур буюрилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |