Лина Броcкдорфф (1930-йилда туғилган) – малталик ёзувчи, драматург. Шунингдек, у турли радио эшиттиришлар учун ёзув матнларини ёзиб берган.

Лина Броcкдорфф
Таваллуди
Таълими Малта университети
Касби Ўқитувчи, драматург, ёзувчи
Унвони Ġиэħ л-Аккадемжа тал-Малтида Олтин медали
Отаси Сенглеада Патриcк
Онаси Марй Маҳоней

Ҳаёти

Лина Броcкдорфф 1930-йилда Сенглеада Патриcк ва Марй Маҳоней оиласида туғилган[1]. Унинг ҳаётидаги энг муҳим ўзгаришлар тўққиз ёшга тўлганида, Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши билан содир бўлган[2]. Унинг оиласи уруш давомида Витториоса, Слиэма, Дингли ва Рабат каби турли жойларда яшаб, бир неча бор кўчиб юришга мажбур бўлишган[1].

Таълими

Уруш бошланиши билан Лина Броcкдорффнинг бошланғич таълими тўхтаб қолади, аммо уруш тугагач, у отасининг талабига биноан мактабга қайтади[2]. У тиббиёт соҳасида фаолият юритмоқчи бўлади, лекин оиласининг уни Университетда таълим олиш учун юборишга имкони йўқ эди ва уни хабардор қилмасдан ўқитувчилик курсига киритишади. У 1991-йилда илоҳиёт бўйича бир йиллик кириш курсида, сўнгра беш йиллик бакалавр курсида таълим олгач, магистрлик таълимини кейинроқ давом эттиришга аҳд қилади. Охир-оқибат Лина Броcкдорфф 2002-йилда 72 ёшида илоҳиёт ва гуманитар фанлар бўйича магистрлик даражасини қўлга киритади[2].

Иш фаолияти

Лина Броcкдорффнинг ўқитувчилик фаолияти штатдаги бошланғич мактабда бошланган, аммо у тўрт нафар фарзандини тарбиялаш учун дарс беришни тўхтатган. Бу вақт ичида у ўзининг ёзувчиликка бўлган қизиқишига эътибор қаратади. Кейинчалик Лина Броcкдорфф ўз фаолиятини Сент Алойсиус коллежида инглиз тили ўқитувчиси сифатида давом эттиради[2]. У 2004–2005-йилларда Л-Аккадемжа тал-Малти кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган ва доимий академия аъзоси сифатида қолган[3]. Лина Броcкдорфф саккиз йил давомида Гħақда Леттераржа Малтижа президенти лавозимида ҳам фаолият олиб борган ва Гħақда Поэти Малтин аъзоси бўлган[4].

Ёзувчилик фаолияти

Лина Броcкдорфф 17 ёшида ўқитувчилар коллежида ўқиётган вақтида ўз ёзувчилик фаолиятини бошлаган, у ерда олим Ġузè Ақуилина ўз шогирдларини радио эшиттиришлар учун қисқа ҳикоялар ва иншолар ёзишга ундаган[1]. Унинг фаолияти кейинги ўн йилликлар давомида жуда самарали бўлган, 1950–1960-йилларда „Редиффусион“ да эфирга узатилган бир нечта дастурларни ёзиб берган, жумладан Ħлиэқа Бежниэтна, Қуддиэм ил-Мера, Нофс Сиэгħа Флимкиэн ва Ошхонадаги сеҳр кабилар унинг қаламига мансуб[3][5].

Лина Броcкдорфф бир нечта радио песалар, жумладан Ил-Фқажжар тъАссиси ни ёзган. Унинг баъзи асарлари Австралия радиосида ҳам эфирга узатилган[5].

Фаолияти давомида у олтита антология, ўн иккита роман ва 340 дан ортиқ новелла ёзган[3]. Лина Броcкдорфф, шунингдек, Иккинчи Жаҳон урушидаги тажрибаси ҳақида Сирени у Серенати (Сиренлар орасидаги серенадалар) номли автобиографик асарини ёзган[6]. Мазкур асар 2004-йилда Малта Миллий Китоб Кенгаши томонидан Бадиий бўлмаган адабиёт йўналишининг Энг яхши роман номинациясида мукофотга сазовор бўлган. Бундан ташқари, бу ижод маҳсули кейинчалик сериаллаштирилган ва турли радиостансияларда эфирга узатилган[7]. Лина Броcкдорф Ġиэħ л-Аккадемжа тал-Малтида Олтин медали билан ҳам тақдирланган[3][8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „А фирст ҳанд аccоунт оф даилй лифе ин wартиме Малта“ (эн-гб). Тимес оф Малта. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „82-еар-олд инсисц: ‘Ит ис невер тоо лате то студй’“ (эн-гб). Тимес оф Малта. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Лина Броcкдорфф ҳоноуред фор cонтрибутион то Малтесе литературе“ (эн-гб). Тимес оф Малта. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  4. ↑ „УПДАТЕД: Лина Броcкдорфф аwардед Ġиэħ Л-Аккадемжа тал-Малти Голд Медал 2020“ (эн-ГБ). ТВМнеwс.мт. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  5. ↑ 5,0 5,1 „УПДАТЕД: Лина Броcкдорфф аwардед Ġиэħ Л-Аккадемжа тал-Малти Голд Медал 2020“ (эн-ГБ). ТВМнеwс.мт. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  6. ↑ „Тҳе wар еарс ин Малта, ас сеэн бй а wоман wритер“ (эн-гб). Тимес оф Малта. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  7. ↑ „Лина Броcкдорфф'с WW2 аутобиограпҳй ноw ин Энглиш“. Тҳе Малта Индепендент (2016-йил 23-май). Қаралди: 2022-йил 5-март.
  8. ↑ „Пресидент реитератес импортанcе оф cорреcт усе оф Малтесе лангуаге“. Тҳе Малта Индепендент (2020-йил 5-декабр). Қаралди: 2022-йил 5-март.