Лина Алексеевна Фёдорова (русча: Лина Алексеевна Фёдорова; 1997-йил 20-декабрда туғилган) — жуфтликда конкида учиш бўйича мусобақалада қатнашувчи россиялик фигурали учувчи. Шериги Максим Мирошкин билан бирга икки карра ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалининг чемпиони, 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори ва 2013-йилда ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпиони бўлган.

Лина Фёдорова
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Лина Федорова
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуди Москва
Шериги Махим Мирошкин
Мураббийи Владислав Жовнирский
Олдинги мураббийлари Андрей Ҳекало
Жамоаси Воробеве Гори
Учишни бошлаган 2002

Фаолияти

Фёдорова ва Мирошкин мураббий Владислав Жовнирский билан 2014 — 2015-йилги мусобақада

Лина Фёдорова 2009-йилдан Максим Мирошкин билан жуфтликда конкида учишни бошлаган[1].

Фёдорова / Мирошкин жуфтлиги 2011 — 2012-йилги мавсумда ўсмирлар ўртасидаги Гран-при турнирида дебют қилиб, Австрияда отказилган босқичда 5-ўринни эгаллаган. Улар 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритдилар[2].

Фёдорова / Мирошкин жуфтлиги келаси мавсумда Австрия ва Германияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақаларида кумуш ва олтин медални қўлга киритиб, финалга йўлланма олган. 2012-йилги ўсмирлар ўртасида ўтказилган Wарсаw Cуп турнирида олтин медални қўлга киритгандан сўнг, Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган финалда иштирок этишган ва у ерда ҳам олтин медал соҳибига айланишган. Фёдорова / Мирошкин ўртасидаги озларининг илк катталар ўртасидаги Россия чемпионатида 8-ўриндан жой олган. Улар 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қисқа дастурда 7-ўриндан жой олиб, эркин дастурда биринчи ўринни эгаллаган ва умумий натижа билан бронза медалини қўлга киритганлар.

Фёдорова / Мирошкин жуфтлиги 2014 — 2015-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида Жулианне Сегуин / Чарли Билодеа жуфтлигига ютқазиб 2-ўринни эгаллаган. Кейинги мусобақада улар яна бир кумуш медални қўлга киритиб, Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган учинчи финалга йўлланма олганлар. Финалда эса жуфтлик 165,78 балл тўплаган ҳолда кумуш медални қўлга киритган. Кейин жуфтлик 2015-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритган.

Шахсий ҳаёти

Лина Алексеевна Фёдорова 1997-йил 20-декабрда Москвада туғилган. Унинг синглиси Лана ҳам фигурали учиш билан шуғулланади.

Дастурлари

Мавсум Қисқа дастур
Эркин дастур
2014 — 2015
  • Феэлинг Гоод Мичаэл Бублé
  • Коробушко Бонд
2013 — 2014
2012 — 2013
  • Сингинъ ин тҳе Раин Наcио Ҳерб Броwн
  • Ҳернандўс Ҳидеаwай (Тҳе Пажама Гаме дан) Жеррй Росс
2011 — 2012
  • Сингинъ ин тҳе Раин Наcио Ҳерб Броwн
  • Cирcус медлей

Натижалари

CС: Чалленгер серияси (2014 — 2015-йилги мавсумда бошланган); ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Фёдорова билан

Халқаро
Мусобақа 2009 — 10 2010 — 11 2011 — 12 2012 — 13 2013 — 14 2014 — 15 2015 — 16
ГП Cуп оф Чина WД
CС Иcе Чалленге 1ㅤ 1 1
CС Wарсаw Cуп 2ㅤ 1 2ㅤ 2ㅤ
Халқаро: Ўсмирлар
Ўсмирлар ўртасидаги

Олимпия чемпионати

2ㅤ
Ўсмирлар ўртасидаги

Жаҳон чемпионати

3 3
ЖГП Финал 1 3 2ㅤ
ЖГП Австрия 5ㅤ 2ㅤ
ЖГП Cзеч Реп. 1 2ㅤ
ЖГП Германия 1 2ㅤ
ЖГП Словакия 2ㅤ
НРW Тропҳй 2ㅤ 1
Принтемпс 1
Миллий
Россия чемпионати 8ㅤ 6ㅤ
Ўсмирлар ўртасидаги

Россия чемпионати

11ㅤ 1 4ㅤ 2ㅤ
WД-мусобақани тарк этган

Манбалар

  1. ↑ „Лина ФЕДОРОВА — Максим МИРОШКИН: «В нашей паре нет главного»“. 2013-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-январ.
  2. ↑ „Фёдорова-Мирошкин выиграли серебро на ЮОИ-2012 — ФСкате.ру“. 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-январ.