Лина Цалдари (юнонча: Λίνα Τσαλδάρη; 1887 — 1981-йил 17-октябр) — ўнг қанотга мансуб грек сиёсатчиси. У 1956-йилда Грецияда биринчи аёл вазир бўлиб, Константинос Караманлис ҳукуматида ижтимоий таъминот вазири лавозимида ишлаган.

Лина Цалдари
Таваллуди 1887-йил
Вафоти 17-октябр 1981-йил
Касби сиёсатчи
Машҳур ишлари биринчи аёл Греция вазири
Турмуш ўртоғи
Панагис Цалдарис
(турм. 1919; вафот этган 1936)

Ёшлиги

Лина Цалдари 1887-йилда Лина Ламброу (юнонча: Λίνα Λάμπρου) номи билан туғилган. Унинг отаси Спйридон Ламброс (1851–1919) бўлиб, у Николаос Калогеропоулосдан кейин Греция бош вазири лавозимини эгаллаган (1916-йил октябрдан 1917-йил февралгача). Лина Цалдари отаси каби ароман келиб чиқишига эга эди[1][2].

Сиёсий фаолияти

Лина Цалдари Греция ҳукуматида хизмат қилган биринчи аёл бўлиб, ижтимоий таъминот вазири лавозимида фаолият юритган[3]. У, шунингдек, фаол суффражист (аёллар сайлов ҳуқуқи тарафдори) бўлган. Парламентдаги фаолиятидан сўнг у Грециянинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

Шахсий ҳаёти

Лина Цалдари 1919-йилда Панагис Цалдарис (1868–1936) билан оила қурган. Айнан шу йили унинг отаси Скопелосда вафот этган. Унинг эри ҳам отаси каби Греция бош вазири лавозимида ишлаган.

Вафоти

Лина Цалдари 1981-йил 17-октябрда инсулт сабаб вафот этган. Ўшанда у 94 ёшда эди[4].

Манбалар

  1. ↑ Жовановски, Далибор; Минов, Никола (2017). "Иоаннис Колеттис. Тҳе Влач фром тҳе рулинг элите оф Греэcе". Балcаниcа Поснаниэнсиа (Адам Миcкиэwиcз Университй ин Познаń) 24 (1): 222–223. ИССН 2450-3177. ҳттпс://прессто.аму.эду.пл/индех.пҳп/бп/артиcле/виэw/9570/12145. Қаралди: 8 Май 2017. Лина Цалдари]]
  2. ↑ Каҳл, Тҳеде (2003). "Ароманианс ин Греэcе: Миноритй ор Влач-спеакинг Греэкс?". Жаҳрбüчер фüр Гесчичте унд Култур Сüдостеуропас 5: 213. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/39707239. 
  3. ↑ Мазоwер, Марк. Афтер тҳе Wар wас Овер: Реcонструcтинг тҳе Фамилй, Натион, анд Стате ин Греэcе, 1943-1960 (эн). Принcетон Университй Пресс, 2000 — 119-бет. ИСБН 9780691058429. 
  4. ↑ „Лина Цалдарис“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1981-йил 18-октябр). Қаралди: 2019-йил 21-июл.