Линч суди ёки линчлаш тушунчаси остида (инглизча: лйнчинг, тҳе Лйнч лаw), (Линч фамилияли бир неча тарихий шахс номига - бири, Чарлз, судя, мустақиллик учун уруш вақтида линчлашни қўллаган; иккинчиси, Уилям, капитан, Пенсилванияда 1780-йили судсиз тан жароҳатларини етказиб жазолаш - аммо ўлдирмаслик ҳақидаги "Линч қонуни"ни киритган), жиноят ёки ижтимоий қонунларни бузганлиги ҳақида сезилган кишини судсиз ва терговсиз ўлдириш, одатда кўча оломони билан ўлдириш тушунилади.

Судсиз ўлдириш ҳамма замон ва ҳамма халқларда тарқалган, аммо терминнинг ўзи ҳамда алоҳида ижтимоий воқеа сифатида Линч суди, расмий ҳуқуқчилик билан параллел ҳолда ХИХ ва ХХ асрда АҚСҲда пайдо бўлади. Линч судининг 85%и жанубий штатларга тўғри келади.

Шимолликлар-карпетбеггерларга осиб қўйиш билан таҳдид солувчи миннесоталик газетадаги карикатура 1868. АҚСҲ Демократик партиясининг рамзи бўлган эшак Ку-Клукс-Кланнинг аббревиатурасини олиб кетмоқда.

Линч судининг систематик практикага айланганини 1860-йилларнинг оҳирига, Фуқаролар урушидан сўнг АҚСҲнинг Жануби Шимол томонидан ҳарбий босқинга тортилган пайтга тақаш лозим; ерлар шимолий ишбилармонлар, карпетбеггерлар томонидан оптом сотиб олинарди, уруш пайтида мутлақ озод деб эʻлон қилинган қора танли аҳоли эса собиқ хўжайинлардан қасд олар эди. Шимолий босқинчиларга ва айниқса озодликка чиққан негрларга қарши кураш учун судсиз ўлдиришларни кенг практика қилган Ку-Клукс-Клан сирли жамияти ташкил қилинади. Бу (Биринчи деб номланадиган) Ку-Клукс-Клан шаҳдлик билан федерал ҳокимият томонидан 1870-йилларда барбод этилади, аммо негрларга қарши террор тўхтамайди. Қулликнинг ўрнига қонунчилик билан тасдиқланган (Жим Кроу қонунлари) сегрегация ҳамда негрлар бўйсуниши лозим бўлган ёзилмаган этикет келади. Умумий қонунга қарши ҳар қандай жиноятда сезилган (ўлдириш, ўғрилик, оқларни зўрлаш), Жим Кроу қонунлари ва ёзилмаган қоидаларни бузган негр линчлашга торттирилиши мумкин эди; кўп ҳолларда ўлдириш ва зўрлашда айблов ёқтирмаган одамдан қутулиш учун баҳона бўлиши мумкин эди. Линчлашга забастовкаларнинг иштирокчилари, негр-фермерлар (ерини тортиб олиш мақсадида) ва оқ танлиларнинг иқтисодий ишларига ҳалақит берадиган бошқа кишилар тортилардилар. Линчлашнинг чўққиси 1892-йилга (151 қурбон), янги тўлқин 1910-йилларга тўғри келди; ўша пайтда "Миллатнинг уйғониши" филмида куйланган иккинчи Ку-Клукс-Клан ташкил топади.

Негрлар билан бир қаторда, камроқ бўлса ҳам, оқ танли англо-американлар ҳамда бошқа камчиликлар, энг аввало италянлар (мафия билан ҳамкорликда сезилиб), еврейлар, инглиззабон католиклар линчлашга тортилар эдилар.

Дулутда уч негрнинг линчланиши, Миннесота, 1920-йил. Откритка

Линчлаш одатда осиш орқали амалга ошириларди, аммо қийноқлар ва гулханда ёқиш билан ҳам йўланарди. Кўп ҳолларда Линч судида фақатгина бошқарилмайдиган оломонлар эмас, балки қонуний судялар, кичик шаҳарларнинг ҳокимлари, шерифлар иштирок этишарди; линчлаш ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида, ҳаққоний ўлимга тортиш каби, олдиндан хабар бериларди, у ерга суратчилар келардилар, айрим ҳолларда сиркдаги каби кўрсатувлар уюштириларди. 1900-йилларда осиб қўйилган негрлар ва Линч судининг қувноқ ва кулаётган иштирокчилари тасвирланган откриткалар модага чиқади; линччилар уларнинг қариндошларига "Ойи, чап тарафда - ман", каби сўзлар билан юборардилар. Федерал ҳокимият бу каби почта маҳсулотларни 1908-йилда таъқиқлайди, аммо у ноқонуний тарзда 1930-йилларгача чоп этилган ва айланган. Линч судлари кўпинча федерал ҳокимият томонидан танқидга учраса ҳам (айниқса АҚСҲнинг Республикан партияси томонидан), ҳеч қандай қаршилик қўлланмасди: жанубий штат ва графликларнинг ҳокимияти линчлашда негрларнинг "безорликлари"дан илоҳий ҳимояни кўришар эди. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, қонуний суд билан оқланган суд залидан чиқаётган негрни оломон дарров осишга судраган ва судя бунга қаршилик кўрсатмаган. ХХ-асрнинг биринчи ярмида линчлашнинг иштирокчиларини жавобга тортиш ҳолатлари жуда камдир. Линчлаш билан курашни омманинг фикри босими остида президент-демократлар (АҚСҲнинг Демократик партияси қуллик Жануб билан боғлиқлигига, кўпчилик даҳоларининг эса Ку-Клукс-Клан билан боғларига қарамай) - Ф.Д.Рузвелт (1936-йилда жанубий танловчиларни овозини йўқотишга қўрқиб, линчлашга қарши қонунларни қабул қилмаган) ва айниқса Г. Трумен бошлайдилар. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг линчлаш яккам-дуккам практикага айланиб, одатда Ку-Клукс-Клан каби гуруҳларнинг террори билан бўлади ва ҳар гал текширишга тортилади. Кеннеди ва Л. Жонсон пайтидаги Жим Кроунинг қонунларини яксон қилиниши ва негрларнинг ҳуқуқларини тенглаштирилиши негрларга қарши акцияларнинг ҳуқуқий қўлловидан маҳрум этди.