Линда Cарделлини (1975-йил 25-июнда туғилган[1]) - америкалик актриса. Телевидениеда у ўсмирлар учун “Фреакс анд Геэкс” (1999—2000), тиббий драма “ЭР” (2003–09), “Блоодлине” драматик триллери (2015–17) ва “Деад то Ме” трагикомедиясидаги бош роллари билан танилган. У комедия сериалидаги энг яхши актриса учун Приметиме Эммй мукофотига номзод бўлди. Линда, шунингдек, "Мад мен" (2013–15) драмасида меҳмон сифатида рол ўйнаб, Приметиме Эммй мукофотига номзод бўлган. Унинг овозли ишига "Сcообй-Доо! Мйстерй Инcорпоратед" (2010–13), Регулар шоw (2012–15), "Гравитй Фаллс "(2012–16) ва Санжай анд Крейг (2013–16)анимацион серияллари киради.

Линда Cарделлини
Таваллуди
Линда Эдна Cарделлини

25-июн 1975-йил
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1996-йилдан ҳозирги кунгача
Болалари 1

Линда "Скуби -Ду" (2002) филмидаги Велма Динклей образи ва унинг давоми "Сcообй-Доо 2: Монстерс Унлеашед" (2004) ҳамда "Легаллй Блонде" (2001), "Брокебаcк Моунтаин" (2005) филмларида иккинчи даражали роллари билан танилган. "Грандма’с Бой" (2006), "Килл тҳе Иришман" (2011), "Авенгерс: Аге оф Ултрон" (2015), "Тҳе Фоундер" (2016), "Греэн Боок", "А Симпле Фавор" (иккаласи ҳам 2018) ва "Авенгерс: Эндгаме" (2019) филмларида ҳам рол рол ўйнаган. Шунигдек у “Ретурн” (2011) драмасида, “Энг яхши аёл бош рол” номинацияси учун Мустақил Руҳ мукофотига номзод бўлган. Бундан ташқари “Даддйъс Ҳоме” (2015) ва “Даддйъс Ҳоме 2” (2017) комедиялари ва “Тҳе Cурсе оф Ла Ллорона” (2019) қўрқинчли филмида рол ўйнаган.

Ёшлиги

Линда Калифорниянинг Редwоод Cитй шаҳрида уй бекаси Лорраине Карделлини ва тадбиркор Wайне Давид Cарделлинининг қизи бўлиб туғилган[2]. У тўрт фарзанднинг энг кичиги. Cарделлини италян, ирланд, немис ва шотланд миллатига мансуб[3][4]. У католик ҳисобланаади[5]. У биринчи марта 10 ёшида, мактаб спектаклида қўшиқ куйлаганида омма олдига чиққан. Кейинчалик у бир нечта мактаб спектаклларида рол ўйнади ва драма дарсларига қатнаша бошлади. У 1993-йилда яқин атрофдаги Моунтаин Виэw католик Сент-Френсиск ўрта мактабини тамомлаган кейин телевидение ва кинода роллар излаш учун Лос-Анжелесга кўчиб ўтган.

У Лоёла Марймоунт университетининг Алоқа ва тасвирий санъат йўналишида ўқиган ва 1997-йилда театр санъати йўналиши бўйича битирган. 2007-йилда у университет томонидан “Ҳурматли битирувчи” деб тан олинган.

Шахсий ҳаёти

Линда шоу бекор қилинганидан кейин ўзининг “Фреакс анд Геэкс” ҳамкасби Жайсон Сегел билан беш йил давомида учрашган[6]. 2011-йил октябр ойида Линда ва унинг севгилиси Стевен Родригуэз ҳомиладорлигини эълон қилди[7]. Линда 2012-йил феврал ойида уларнинг қизини дунёга келтирди[8]. Карделлини ва Родригуэз 2013-йил июн ойида унаштирилган[9].

Филмографияси

Мукофотлар ва номинациялар

Йил Уюшма Туркум Номзод қилинган иш Натижа Реф.
2005 Готҳам мукофотлари Энг яхши актёрлар ансамбл Бузилган тог' Номзод [10]
2006 Экран актёрлари гилдиясининг мукофотлари Кинофилмдаги актёрларнинг ажойиб ижроси [11]
2009 ТВ Ланд мукофотлари Иcон мукофоти ЭР Ютуқ [12]
2013 Приметиме Эммй мукофотлари Драма сериалидаги энг яхши меҳмон актриса Ақлдан озган Эркаклар Номзод [13]
Индепендент Спирит мукофотлари Энг яхши аёл бош рол Қайтиш [14]
2019 МТВ Мовиэ &амп; ТВ мукофотлари Энг яхши қўрқинчли спектакл Ла Ллорона лаънати Номзод [15]
2020 Приметиме Эммй мукофотлари Ажойиб комедия сериали Мен учун ўлик [13]
Комедия сериалидаги энг яхши актриса Номзод [16]
2021 Сунъий йўлдош мукофотлари Мусиқий ёки комедия сериалидаги энг яхши актриса [17]
Экран актёрлари гилдиясининг мукофотлари Комедия сериалидаги аёл актёрнинг ажойиб ижроси Номзод [18]
[18] Комедия сериалидаги ансамблнинг ажойиб чиқиши

Манбалар

  1. ↑ Жаcқуэлине Cутлер. „Линда Cарделлини“. Чиcаго Трибуне (25-ноябр 2007-йил). 2-декабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-август 2018-йил.
  2. ↑ „Кноcкоут Нерд“. Пеопле (1-июл 2002-йил). Қаралди: 1-март 2019-йил.
  3. ↑ „Эписоде 986 - Линда Cарделлини“. WТФ wитҳ Марc Марон Подcаст (17-январ 2019-йил).
  4. ↑ Счнеидер. „Опенинг ин Орландо: Ҳигҳ Лифе, Пенгуинс анд море“. Орландо Wеэклй. 2019-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
  5. ↑ Wаткинс. „Тҳе Мад Мен ГҚ+А: Линда Cарделлини он Сйлвиа Росен'с Эхтрамаритал Бомбшелл: Тҳе Қ“. ГҚ (12-июн 2013-йил). 2013-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2013-йил.
  6. ↑ „Тҳис бреакуп реаллй броке уп Жасон Сегел“. Лос Ангелес Тимес (13-апрел 2008-йил). Қаралди: 7-июн 2013-йил.
  7. ↑ „Линда Cарделлини Эхпеcтинг Фирст Чилд“. Пеопле (22-июн 2011-йил). Қаралди: 1-март 2019-йил.
  8. ↑ „Линда Cарделлини Wелcомес Даугҳтер Лилаҳ-Росе“. Пеопле (6-март 2012-йил). Қаралди: 1-март 2019-йил.
  9. ↑ „Линда Cарделлини Энгагед: 'Фреакс Анд Геэкс' Аcтресс Анд Бойфриэнд Стевен Родригуэз Сет То Wед“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (7-июн 2013-йил). Қаралди: 7-июн 2013-йил.
  10. ↑ „Готҳам Аwардс Номинатионс Анноунcед“. Филммакер. 14-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-апрел 2020-йил.
  11. ↑ „Тҳе 12тҳ Аннуал Сcреэн Аcторс Гуилд Аwардс“. Сcреэн Аcторс Гуилд. Қаралди: 15-апрел 2020-йил.
  12. ↑ „Легендарй Медиcал Драма 'ЭР' то Реcеиве тҳе Иcон Аwард ат тҳе '2009 ТВ Ланд Аwардс' он Сундай, Април 19тҳ“. ВиаcомCБС Инc. (8-апрел 2009-йил).
  13. ↑ 13,0 13,1 „Линда Cарделлини - Эммй Аwардс, Номинатионс анд Wинс“. Телевисион Аcадемй. Қаралди: 13-август 2020-йил.
  14. ↑ „Филм Индепендент Спирит Аwардс 2013: Фулл Лист оф Номинеэс“. АБC Неwс (23-феврал 2013-йил).
  15. ↑ „2019 МТВ Мовиэ анд ТВ Аwардс Wиннерс“. Вариэтй (17-июн 2019-йил).
  16. ↑ „Ҳере'с а Фулл Лист оф тҳе 2020 Эммй Номинеэс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (28-июл 2020-йил). Қаралди: 28-июл 2020-йил.
  17. ↑ Ван Блариcом. „25тҳ Сателлите Аwардс Номинеэс фор Мотион Пиcтурес анд Телевисион Анноунcед“. Интернатионал Пресс Аcадемй (1-феврал 2021-йил). Қаралди: 1-феврал 2021-йил.
  18. ↑ 18,0 18,1 „Номинатионс Анноунcед фор тҳе 27тҳ Аннуал Сcреэн Аcторс Гуилд Аwардс“. Сcреэн Аcторс Гуилд Аwардс. Сcреэн Аcторс Гуилд (4-феврал 2021-йил). Қаралди: 4-феврал 2021-йил.