Linda Lampenius
Линда Магдалена Cуллберг Лампениус (1970-йил 26-февралда туг'илган)— финландия ва швециялик классик скрипкачи[1]. Халқаро миқёсда Линда Брава тахаллуси билан танилган. У Финландияда швед тилида сўзлашувчи финлар оиласида туғилган. Финландия ҳамда Швециянинг фуқаролигига эга[2][3][4]. Лампениус ўз авлодининг энг кўп қиррали ва юксак маҳоратли ижрочиларидан бири сифатида таърифланган[5]. Лампениус поп, рок, фолк, течно, кино мусиқаси ва жазз каби жанрларда ижод қилган[6]. У 2026-йилги Эуровисион танловида Пете Паркконен билан бирга „Лиэкинҳеитин“ қўшиғи орқали Финландия шарафини ҳимоя қилаган ва 279 очко қўлга киритиб, 6-ўринни эгаллаган.
Линда Лампениус | |
|---|---|
|
Лампениус 2026-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди | 1970-йил 26-феврал |
| Келиб чиқиши | Ҳелсинки, Финландия |
| Жанрлар | Классик мусиқа, поп, рок, фолк, течно, кино мусиқаси, жазз, жаҳон мусиқаси, келт мусиқаси, Рождество мусиқаси |
| Касби | Яккахон ижрочи |
| Чолғулар | Скрипка |
| Фаолият йиллари | 1977–ҳозиргача |
| Лейбллар | Линда Лампениус Продуcтионс |
| Веб-сайт | Расмий сайти |
Фаолияти ва келиб чиқиши
Лампениус мусиқа ҳаётининг муҳим қисми бўлган швед тилида сўзлашувчи финлар оиласида туғилган. Унинг отаси Бöрже Лампениус (1921–2016) театр режиссёри, актёр, қўшиқчи, шунингдек мюзикл ва оперетталар бастакори бўлган. Онаси Улла Эклунд эса собиқ актриса ва қўшиқчи ҳисобланади. Уларнинг иккаласи ҳам Ҳелсинкидаги Швед театрида фаолият юритган[7].
Лампениус уч ёшидан бошлаб ота-онаси билан бирга қўшиқчи сифатида саҳнага чиқа бошлаган. Кейинчалик у яккахон ва оркестр ижроларидан ташқари, отаси пианинода жўр бўлган ҳолда скрипка чалган, онаси эса улар билан бирга куйлаган[6]. 1978-йилда „Васабладет“ газетаси унинг муваффақиятли яккахон консертидан сўнг Лампениусни „эслаб қолишга арзигулик скрипкачи бола“ деб таърифлаган.
1997-йилда Финландияни тарк этганидан сўнг, Лампениус Лос Ангелес, Лондон ва Стокголм шаҳарларида яшаган. У швед адвокати Мартин Cуллберг билан турмуш қурган ва уларнинг Оливиа (2009-йилда туғилган) ҳамда Cеcилиа (2013-йилда туғилган) исмли икки қизи бор. Браванинг қайнотаси профессор Жоҳан Cуллберг, қайнонаси эса психотерапевт Марта Cуллберг Wестон ҳисобланади[8]. У 2011-йилда Швеция фуқаролигини олганидан кейин Финландия ва Швециянинг фуқаролигига эга бўлган[2].
Болаликдаги скрипкачилик фаолияти
Мусиқий болалар боғчасида таҳсил олганидан кейин, Лампениус беш ёшида Cолоурстрингс услубининг яратувчиси Гéза Сзилвайдан скрипка чалишни ўргана бошлаган. Кейин Брава ўз фаолияти етти ёшида Ҳелсинки Стрингс аъзоси ва солисти сифатида ўзидан икки ва ҳатто уч баравар катта мусқиачилар билан бошлаган[6][9].
Болалик даврида Лампениус Ҳелсинки Стрингс билан бутун дунё бўйлаб гастрол сафарларида бўлиб, Лондон, Ню Ёрк ва Токё каби шаҳарларда консертлар берган. Болалар скрипкачиси сифатида у ЙЛЕ телеканалида намойиш этилган „Минифиддлерс ин Мусиcланд“ номли бадиий-таълимий телекўрсатувда ҳам бир неча бор қатнашган[6][10].
Қисқа вақт ичида Лампениус истиқболли ёш скрипкачи сифатида „Сwедиш Cултурал Фоундатион“ стипендиясига сазовор бўлган[11]. Шу билан бир қаторда, Ҳелсинки Стрингс консертмейстери этиб тайинланган ва 11 ёшида Финландия Радио Симфоник Оркестрининг яккахон ижрочиси сифатида чиқиш қилган[6][12]. Бир вақтнинг ўзида у Ҳелсинки Стрингс таркибида яккахон ижролар учун танланган бошқалар қатори Англияда гастролларда бўлган[13].
Манбалар
- ↑ Дагенс Нйҳетер, 23 Фебруарй 2010.
- ↑ 2,0 2,1 „Линда Лампениукселле мйöннеттиин Руоцин кансалаисуус“ [Линда Лампениусга Швеция фуқаролиги берилди] (фи). МТВ Уутисет (2011-йил 8-июн). Қаралди: 2026-йил 3-март.
- ↑ Андоза:Cите радио[сайт ишламайди]
- ↑ „Инстаграм“. www.инстаграм.cом. Қаралди: 2026-йил 16-май.
- ↑ „РТÉ Натионал Сймпҳонй Орчестра Тҳе Севен-Тҳиртй Суммер Эвенинг Cонcерт Сериэс“. РТÉ.иэ. 2016-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-апрел.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Линда. WСОЙ, 2003. ИСБН 951-0-27336-8
- ↑ Лампениус, Линда ин Уппслагсверкет Финланд.
- ↑ Ме Наисет, 2/2010.
- ↑ Тҳе Упбрингинг оф а Талентед Виолинист. Ҳелсинки Университй Принтинг Ҳоусе, 2001. ИСБН 952-91-3715-Х
- ↑ Cлассиc ФМ Магазине, Оcтобер 1999.
- ↑ Беттина пå турнé ТВ сериэс он ЙЛЕ ФСТ5, 26 Май 2008.
- ↑ Гоод Морнинг Финланд он МТВ3, 12 Жуне 2008.
- ↑ Тҳе Сундай Тимес, 20 Жулй 1997.