Linda Manzer
Линда Манзер (1952-йил 2-июлда туғилган) – канадалик санъат устаси, ўзининг арчтоп гитара ва арфа гитаралари билан машҳур.
Линда Манзер | |
|---|---|
| Чолғулар | Гитара |
| Веб-сайт | манзер.cом |
Ижодий фаолияти
Манзер ўрта мактаб даврида халқ қўшиқларини ижро этган ва гитара чалган. Унинг профессионал фаолияти дулcимер чолғусига қизиқиши билан бошланди: уни харид қилиш имкони бўлмагач, у чолғуни махсус тўпламдан ўзи ясаган. У тасвирий сан’ат бўйича икки сан’ат ўқув юртида та’лим олиб, рассомлик асосларини ўрганди. 1974–1978-йиллар давомида ясси корпусли гитара ясаш бўйича Жан Ларривенинг устахонасида ҳунар эгаллади. Кейинчалик, 1983–1984-йилларда Ню-Ёркда арчтоп гитаралар ясаш сирларини Жимми Д’Акистодан ўрганди[1].
Стандарт моделларидан ташқари, Манзер қўлда ясаган 50 дан ортиқ тажрибавий гидрозларнинг муаллифи саналади. Уларга сопрано гитара, акустик баритон гитара,[cитатион неэдед] биринчи акустик ситар-гитара ҳамда бир нечта кўп бўйинли арфа-гитаралар киради.
У жазз мусиқачиси Пет Метени учун 25 дан зиёд махсус чолғулар яратган. Энг машҳур намуналардан бири — 42 торли ва тўрт бўйинли “Пикассо” гитараси бўлиб, Метени уни Имагинарй Дай, Wҳат’с Ит Алл Абоут ва Беёнд тҳе Миссоури Скй (Шорт Сториэс) каби албомларда ижро этган. Метени Манзер ясаган баритон гитарадан фойдаланиб Оне Қуиэт Нигҳт албомини ёзган. Манзер ва Метени ўзаро 30 йиллик ижодий ҳамкорликни нишонлаш мақсадида 30 дона қўлда ишланган “Метени–Манзер” имзо сериясини яратганлар[2].
Манзер томонидан яратилган гитараларга эга бўлган таниқли мусиқачилар қаторига Жулиан Леж, Карлос Сантана, Ҳенрик Андерсен, Стивен Феринг, Тед Людвиг, Тим Лерк, Милтон Насименту, Лиона Бойд, Хизер Бишоп, Брус Кокберн, Пол Саймон, Рой Паттерсон, Мари-Линн Ҳаммонд, Сюзен Кроу ва Гордон Лайтфут киради[3].
Унинг ноёб чолғуларидан яна бири — даниялик мусиқачи Ҳенрик Андерсенга тегишли 52 торли “Медуза” асари.
Манзер 2023-йилда Канада Орденининг Офицери унвони билан тақдирланган. У ҳозирда Торонто ва Онтарио провинсиясидаги Алмонте шаҳрида яшаб ижод қилади.[4]
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- „Тҳе Ларривеэ Традитион оф Ҳандмаде Cанадиан Гуитарс“
- Тҳе Cанадиан Энcйcлопедиа (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-04 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ Смитҳ, Пат „Буилдер Профиле: Линда Манзер“. Премиэргуитар.cом (2009-йил 17-июн). Қаралди: 2017-йил 14-январ.
- ↑ Премиэр Гуитар (2008-йил 18-ноябр). „Манзер Гуитарс Интродуcес Метҳенй-Манзер Сигнатуре 6“. Пресс-релиз.
- ↑ „Тҳе Ларривеэ Традитион оф Ҳандмаде Cанадиан Гуитарс, бй Зак Морган“. Cжтм.иcаап.орг. Қаралди: 2013-йил 15-июн.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |