Linda Martin
Линда Мартин (1952-йил 27-мартда туғилган) — Шимолий Ирландиялик хонанда ва телебошловчи[1]. Линда Мартин 1992-йилги Эуровисион қўшиқ танловида Ирландия шарафини „Wҳй Ме?“ қўшиғи билан ҳимоя қилиб, ғолиб бўлгани билан танилган. Бу Ирландиянинг танловдаги рекорд даражадаги кетма-кет учта ғалабасининг биринчиси эди. Шунингдек, у Ирландияда Чипс гуруҳи аъзоси сифатида ҳам машҳур[2].
| Линда Мартин | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1952-йил 27-март[1] Белфаст, Шимолий Ирландия |
| Фаолият йиллари | 1969– йилдан ҳозиргача |
Ҳаёти ва оиласи
Мартин 1952-йилда Белфаст шаҳрида туғилган бўлиб, унинг келиб чиқиши ирланд, шотланд ва италян илдизларига бориб тақалади[3]. Отасининг оилавий фамилияси асли Мартини бўлган. Унинг катта бобоси Франcис Мартини Дублин шаҳрида туғилган бўлиб, унинг ота-онаси Италиянинг Милан шимолидаги Саронно шаҳридан кўчиб келган иммигрантлар эди. Мартиннинг она томондан бўлган катта бобоси ва катта бувиси — Wиллиам Греэн ва Элизабетҳ Нангле кончилар оиласидан бўлишган. Улар Шотландиянинг Ларкҳалл шаҳридан Белфастга кўчиб ўтишган[4].
Карераси
Чипс
Мартин мусиқий фаолиятини 1969-йилда, Омагҳ шаҳрида Чипс гуруҳи таркибига қўшилишдан бошлаган. Кўп ўтмай, ушбу жамоа жонли ижро чиқишлари бўйича Ирландиянинг энг етакчи гуруҳларидан бирига айланди ва 1970-йилларнинг ўрталари ҳамда охирларида хитга айланган „Лове Маттерс“, „Тwиcе а Wеэк“ ва „Гоодбе Гоодбе“ синглларини тақдим этди[5]. 1972-йилда Мартин янги ташкил этилган Лйттле Пеопле гуруҳида вокалчи сифатида фаолият юритиш учун Чипс таркибидан чиқади, бироқ келгуси йилиёқ яна ўзининг собиқ гуруҳдошлари сафига қайтади[2].
Гуруҳ 1974-йилда Оппортунитй Кноcкс кўрсатувида чиқиш қилади ва ўз синглларини тарғиб қилиш мақсадида Британия телевидениесида бир неча бор намоён бўлади, бироқ Буюк Британия хит-парадларида муваффақиятга эриша олмайди[2]. Гуруҳ Эуровисион қўшиқ танловининг Ирландия миллий саралаш босқичларида бир неча бор иштирок этиб, ўз фаолиятини 1980-йилларда ҳам давом эттирди. Гуруҳ 1982-йилда „Давид’с Сонг (Wҳўлл Cоме Wитҳ Ме)“ таронаси билан Ирландия хит-парадларидаги сўнгги муваффақиятини қайд этди. Шундан сўнг, 1983-йилда Линда Мартин „Эдге оф тҳе Универсе“ қўшиғи билан Cастлебар Сонг Cонтест танловида ғолиб чиққач, гуруҳни тарк этди.
Эуровисион қўшиқ танлови
У Чипс гуруҳи таркибида Натионал Сонг Cонтест танловида тўрт маротаба иштирок этади, бироқ гуруҳ бирор марта ҳам ғолибликни қўлга кирита олмайди. У яккахон хонанда сифатида ушбу танловда яна тўрт бор, шунинг муносабати билан „Линда Мартин анд Фриэндс“ гуруҳи таркибида эса яна бир маротаба иштирок этади[6]. У тўққиз марта иштирок этгани сабабли, Натионал Сонг Cонтест тарихида энг кўп иштирок этган хонандага айланди. У ушбу танловда икки марта ғалаба қозонган ва натижада Эуровисион қўшиқ танловида ҳам Ирландия номидан икки бор иштирок этган.
Ушбу ғалабаларнинг биринчиси 1984-йилда, Жоҳннй Логан (ҳақиқий исми Сéан Шеррард) томонидан ёзилган „Терминал 3“ қўшиғи билан қўлга киритилган. Ушбу тарона якуний босқичда ғолибдан саккиз очкога ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. „Терминал 3“ таронаси Ирландия хит-парадларида 7-ўрингача кўтарилди[7]. Иккинчи ғалаба 1992-йилда қўлга киритилган. Ўша йили унинг Жоҳннй Логан томонидан ёзилган Wҳй Ме? Қўшиғи Швецияда ўтказилган финал босқичида ғолибликни қўлга киритган. Бу Ирландиянинг Эуровисион қўшиқ танловидаги тўртинчи ғалабасига айланди. Ушбу тарона Ирландия хит-парадларида 1-ўрингача кўтарилди, шунингдек, кўплаб Европа мамлакатларида ҳам хитга айланди[7].
Ўша вақтда Мартин Эуровисион танловида ҳам биринчи, ҳам иккинчи ўринни эгаллай олган тарихдаги учта ижрокордан бири эди ва бу кўрсаткич бўйича фақат Лйс Ассиа ҳамда Гиглиола Cинқуэттидан кейин турарди. Кейинчалик ушбу натижани фақат Элисабетҳ Андреассен ва Дима Билан такрорлашга муваффақ бўлди ва бу кўрсаткичга эришган ижрокорлар сони беш нафарга етди. Мартин ушбу уч ижрокор ичида биринчи уринишда иккинчи ўринни, кейинги сафар эса биринчи ўринни эгаллаган дастлабки санъаткор эди ва кейинчалик бу натижани фақат Билан такрорлай олди[8].
Дискографияси
Чипс билан бирга ижро этилган сингллар
| Сана | Сингл[2] | Ирландия хит-паради [5] |
|---|---|---|
| 1971 | "Тодай И Киллед а Ман" | - |
| „Соcк Ит то 'Эм Систер Нелл“ | - | |
| 1973 | „Опен Ёур Эес“ | - |
| 1974 | „Кинг Конг“(Лилй ва Чипс)[9] | - |
| „Мй Wорлд“ | - | |
| 1975 | „Лове Маттерс“ | 6 |
| „Тwиcе а Wеэк“ | 13 | |
| 1976 | „И’м а Сонг (Синг Ме)“ | - |
| 1977 | „Шине а Лигҳт“ | - |
| „Гоодбе Гоодбе“ | 2 | |
| 1978 | „Ҳере ин Мй Армс“ (ор „Итъс Овер“) | - |
| „Тҳе Соонер Тҳе Беттер“ | - | |
| 1980 | „Аутомобиле“ | - |
| 1981 | „Неw Романcе (Итъс а Мйстерй)“ | - |
| 1982 | „Давид'с Сонг (Wҳо'лл Cоме Wитҳ Ме)“ | 13 |
| „Ҳи-Лоwе“ | - |
Яккахон сингллар
| Сана | Сингл | Лейбл | Ирландия хит-паради [10] |
|---|---|---|---|
| 1983 | „Эдге оф тҳе Универсе“ | Лунар | 20 |
| 1984 | "Терминал 3" | CБС | 7 |
| „Бодй Wоркс“ | 19 | ||
| 1987 | „Милес оф Эес“ | Мйстерй реcордс | - |
| 1988 | „Лиффей Тинкер“ | Плаза | - |
| „Ҳидинг фром Лове“ | ЭМИ | 22 | |
| 1989 | „Импоссибле то До“ | Плаза | - |
| 1990 | „Wҳере тҳе Бойс Аре“ | К-Тел | 19 |
| 1991 | „Дид Ёу Эвер?“ (Миcк МcCартҳй билан) | 15 | |
| 1992 | „Wҳй Ме?“ | Cолумбиа | 1 |
| 2016 | „Wҳй Ме? Ремихед“ | Энергисе | - |
| 2017 | „Wонът Стоп“ | Поwерwорлд Мусиc | - |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Соурcес сеэм то варй он Мартинъс дате оф биртҳ. Он 14 Април 2019, тҳе Сундай Индепендент статед тҳат Мартин wас 72. Он 21 Април 2019, тҳе Сундай Индепендент wритер нотед тҳат Мартин ҳад „cонтаcтед ус то сай ше wас аcтуаллй 67 он Марч 27“ (Wайбаcк Мачине сайтида 24 Април 2019 санасида архивланган)
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Чипс (Wайбаcк Мачине сайтида 18 Фебруарй 2021 санасида архивланган) м ириш-шоwбандс.cом; аccессед 14 Оcтобер 2016.
- ↑ „Линда Мартин 'бомбардед wитҳ мемориэс' он ретурн ҳоме“. рте.иэ. РТÉ (2021-йил 18-апрел). Қаралди: 2022-йил 23-сентябр.
- ↑ „Wҳо до ёу тҳинк ёу аре?“ (Wайбаcк Мачине сайтида 3 Марч 2015 санасида архивланган), рте.иэ; аccессед 14 Оcтобер 2016.
- ↑ 5,0 5,1 „Ириш Чарц – Сеарч – Чипс“. 2024-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-март.
- ↑ „Натионал сонг cонтесц – Иреланд“. 2010-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 7-август.
- ↑ 7,0 7,1 Ириш Эуровисион сонгс ин тҳе Чарц — Линда Мартин (Wайбаcк Мачине сайтида 2 Жуне 2010 санасида архивланган), аллкиндсофеверйтҳинг.иэ; аccессед 14 Оcтобер 2016.
- ↑ ЎCоннор, Жоҳн Кеннедй. Тҳе Эуровисион Сонг Cонтест — Тҳе Оффиcиал Ҳисторй. Cарлтон Боокс 2007. ИСБН 978-1-84442-994-3
- ↑ Барcлай Реcордс #62003 (Франcе)
- ↑ „Ириш Чарц – Сеарч – Артист – Линда Мартин“. иришчарц.иэ. 2024-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-март.
- ↑ Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес & Албумс, 19тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2006 — 352-бет. ИСБН 1-904994-10-5.
- ↑ „Дутч Чарц "Wҳй Ме?"“. 2012-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-ноябр.