Линдсей Жаcобеллис(1985-йил 19-августда туғилган) — Коннектикут штатининг Роксбурй шаҳридан бўлган америкалик сноубордчи[1]. Барча даврларнинг энг кўп мукофотланган аёл сноуборд кросс спортчиларидан бири сифатида эътироф этиладиган Линдсей Жаcобеллис қарийб йигирма йил давомида ушбу спорт турида етакчилик қилди[2]. У беш карра жаҳон чемпиони ҳамда ўн карра Wинтер Х Гамес чемпиони ҳисобланади.

Линдсей Жаcобеллис

Жаcобеллис 2010-йилда
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1985-йил 19-август (1985-08-19) (41 ёш)
Данбурй, Cоннеcтиcут, У. С.
Спорт
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Қайси спорт Сноуборд
Мураббий(лар)и Петер Фолей
Медаллар
2 Олтин – 20, 2 Кумуш – 2 , 2 Бронза – 3

Жаcобеллис 2006-йилда ўтказилган Қишки Олимпия ўйинларида Олимпиададаги дебютини амалга ошириб, сноуборд кросс йўналишида кумуш медални қўлга киритди. Шундан сўнг у кетма-кет учта Олимпиадада медалга эриша олмади.

2022-йилда 2022-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари эса у сноуборд кросс бўйича олтин медални қўлга киритди[3] . Шунингдек, у жамоадоши Ниcк Баумгартнер билан биргаликда аралаш жамоавий сноуборд кросс баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритди[4].

Дастлабки ҳаёти

Жаcобеллис Коннектикут штатининг Данбери шаҳрида туғилиб, ўша ерда ва Вермонтнинг жанубида ўсган, оиласи дам олиш кунлари шу ердаги уйларида бўлишган. Ота-онаси Бен ва Анита Жаcобеллис уни ва акаси Бенни турли спорт турларида фаол қатнашишга ундаган. У ёшлигиданоқ рақобатчи бўлиб, доимо ёнбағирларда Бен ёки отасига етиб олишга интилган[5]. Болалигида асосан чанғида учган, лекин 8 ёшида оилавий уйлари ёниб кетиб, барча жиҳозлари йўқ бўлгач, сноубордга ўтган. У буни шундай изоҳлайди: „Янги чанғи анжомларини сотиб олишга қурбимиз етмасди, фақат сноуборд сотиб олишга маблағимиз бор эди.“ У Вермонтдаги Страттон тоғ мактабида таълим олган. Бу мактаб қишки спортчиларни тайёрлашга ихтисослашган коллежга тайёрлов ўрта мактаби бўлиб, у 2003-йилда битирган. Сноуборд кроссида мусобақалашган ягона қиз бўлган ва ўғил болаларга қарши беллашув унинг спортга ёндашувини шакллантиргани ҳақида айтади[6].

Спортдаги карераси

Линдсей Жаcобеллис сноуборд кросси билан бир қаторда сноуборд слопстили ва сноуборд ярим қувур (ҳалфпипе) йўналишларида ҳам мусобақаларда қатнашган. У ушбу йўналишларда ҳам рақобатбардош натижалар кўрсатган[7].

2010-2013

Линдсей Жаcобеллис 2010-йилда ўтказилган Қишки Олимпия ўйинларида сноуборд кросс йўналишида медал босқичига чиқа олмади. Ярим финал баҳсининг бошида у сакрашдан сўнг муваффақияциз қўнди ва бошқа спортчи билан тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида дарвозадан четлаб ўтди. Бу эса унинг мусобақадан четлатилишга сабаб бўлди; шундан сўнг у трассадан сирпаниб чиқиб кетди. Якуний натижаларга кўра, у 5-ўринни эгаллади[8].

2011-йилда эса Жаcобеллис Wинтер Х Гамес мусобақасида сноуборд кросс бўйича кетма-кет тўртинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу ғалаба унинг 2008, 2009 ва 2010-йиллардаги олтин медалларини давом эттирди[9].

2014-2017

Линдсей Жаcобеллис 2014-йилда Сочида ўтказилган Қишки Олимпия ўйинларида сноуборд кросс йўналишида медал босқичига чиқа олмади. Ярим финал пойгасида у етакчилик қилаётган пайтда, маррага етиб келмасдан аввал эрта нишонлаш оқибатида йиқилиб тушди. Якуний натижаларга кўра, у умумий ҳисобда 7-ўринни эгаллади[10].

Тҳе Неw Ёрк Тимес хабарига кўра, 2014 ва 2018-йилги Олимпия ўйинлари оралиғида Линдсей Жаcобеллис машғулот жараёнини қайта кўриб чиқди. У сёрфинг ва бошқа рақобат стратегияларини ривожлантириш билан бир қаторда, ақлий тайёргарликни кучайтириш мақсадида ментал кўникмалар бўйича мураббий Денисе Шулл билан ҳам ишлай бошлади[11].

2018-ҳозиргача

2018-йилда ўтказилган Қишки Олимпия ўйинларида Линдсей Жаcобеллис сноуборд кросс йўналишида фаолиятидаги иккинчи Олимпия финалига чиқди. Пойга давомида масофанинг катта қисмини бошқариб борганига қарамай, у шоҳсупадан атиги 0,003 сонияга ортда қолиб, якунда 4-ўринни эгаллади[12].

Бешинчи Олимпиадасида Линдсей Жаcобеллис ниҳоят 2022-йилда ўтказилган Қишки Олимпия ўйинларида сноуборд кросс йўналишида Олимпия чемпионига айланди. Ушбу ғалаба АҚШ делегацияси учун Пекиндаги биринчи олтин медал бўлди ва беш кун давом этган олтин медаллар сериясизлигига якун ясади.

Турли оммавий ахборот воситалари спортчининг ўн олти йил давом этган Олимпия олтин медали йўлидаги саъй-ҳаракатларидан сўнг эришилган ушбу муваффақиятини алоҳида эътироф этди[13].

Шахсий ҳаёти

2025-йил 15-июлда Жаcобеллис қиз фарзандли бўлганини маълум қилди[14].

Мукофотлари

АНОC Гала Аwардс 2022: Пекин 2022 Олимпиадасидаги энг яхши аралаш жамоа чиқиши[15].

Манбалар

  1. ↑ Теам УСА профиле
  2. ↑ „Медалс упдате: Фифтҳ тиме тҳе чарм фор Линдсей Жаcобеллис ин Беижинг 2022 wомен'с сноwбоард cросс финал“. Олймпиcс.cом. Қаралди: 2022-йил 9-феврал.
  3. ↑ Бранч, Жоҳн. „Лонг Кноwн фор а Блундер, Жаcобеллис Реwритес Ҳер Сторй ин Голд“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2022-йил 9-феврал). Қаралди: 2022-йил 10-феврал.
  4. ↑ Теам УСА [@ТеамУСА]. „ДЙНАМИC ДУО ГЕТС ИТ ДОНЕ 🙌 @ЛиндсЖаcобеллис анд @ниcкбаумгартнер wин голд ин тҳе фирст-эвер Олймпиc михед теам сноwбоард cросс эвент. #WинтерОлймпиcс т.cо/Э8ҳҲоCИЭпх“ (эн) (2022-йил 11-феврал). 2022-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-феврал.
  5. ↑ Адамс, Жонатҳан. „Линдсей Жаcобеллис' Фамилй: 5 Фаст Фаcц Ёу Неэд то Кноw“. Ҳеавй (2018-йил 15-феврал). Қаралди: 2022-йил 11-феврал.
  6. ↑ Абрами, Алех. „Линдсей Жаcобеллис, УС'с фирст голд медалист оф тҳе Беижинг Олймпиcс, ҳас Вермонт тиэс“. Бурлингтон Фреэ Пресс (2022-йил 9-феврал). Қаралди: 2022-йил 11-феврал.
  7. ↑ Аимеэ Берг. „Wҳере Ҳаве Ёу Гоне, Линдсей Жаcобеллис?“. Теам УСА (2013-йил 28-март). 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ Жоҳн Бранч.. „Редемптион, бут Нот фор Жаcобеллис“. Неw Ёрк Тимес (2010-йил 16-феврал).
  9. ↑ Девон О'Неил.. „Жаcобеллис фоур-пеац ин Сноwбоардер Х“. ЭСПН (2011-йил 11-январ).
  10. ↑ Жоҳн Бранч.. „Линдсей Жаcобеллис Агаин Cомес Уп Шорт ин Сноwбоард Cросс“. Неw Ёрк Тимес (2014-йил 16-феврал).
  11. ↑ Бранч, Жоҳн. „Тҳе Ҳаунтинг оф Линдсей Жаcобеллис“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 14-феврал).
  12. ↑ Нате Петерсон.. „Сноwбоардер Линдсей Жаcобеллис фаллс шорт агаин ат Wинтер Олймпиcс, финишес фоуртҳ“. CБС Спорц (2018-йил 15-феврал).
  13. ↑ Нате Петерсон.. „Сноwбоардер Линдсей Жаcобеллис фаллс шорт агаин ат Wинтер Олймпиcс, финишес фоуртҳ“. CБС Спорц (2018-йил 15-феврал).
  14. ↑ „Олймпиан Линдсей Жаcобеллис Ис а Мом“. Сноwбоардер.
  15. ↑ „Тҳе АНОC Аwардс 2022“. АНОC. Қаралди: 2022-йил 19-октябр.