LinguaLeo
ЛингуаЛео (лотинча: Лингуа — „тил“, Лео — ўйин шаҳсининг исми) — Инглиз тилини ўрганиш ва амалиёт қилиш учун веб-сервис. Сервис кашфиётчилари сўзларига кўра 2012-йилнинг 1-октабрида бу сайтда 2.200.000 дан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган, асосан Россия ва МДҲ давлатларидан.
| Лингуалео | |
| Муаллиф | Айнур Абдулнасиров |
|---|---|
| ташкил топди: | 1-март 2010-йил |
| Ёзилган тил(лар)и | русча |
| Статус | ишлаяпти |
| Жанр | Веб-сервис |
| Вебсайт: | ҳттп://лингуалео.ру |
Бу сервис „Инглиз тилини ўрганишнинг этти сири“ деган лойиҳа асосида иш юритади ва ўз ичига: „Мақом (мотивация) ва истак, ҳақиқий, аутентик тилни ўзига олиш, андоза ясаш ва нуша кўчириш, ўзаро иқболлаш, энг мақбул (оптимум) интенсивлик, омилдорлик ва мунтазамлик“[1] ларни олади. Фойдаланувчининг вазифаси — қизиқарли матнларни танлаб, уни ўзлаштириш ва ўзига номаълум сўзларни белгилаб, таржимасини олиш, машғулотларни бажаришдир. Бу лойиҳада „Арслон Лео“ шаҳси ишлатилиниб, лойиҳа ўйин тарзида реализация қилинган. 2012-йил 14-июнда ЛингуаЛео компанияси Россиянинг венчур жамғармаси Руна Cапиталдан жами $3.000.000 хажмида венчур сармояларини жалб қилиши тўғрисида маълум қилди.
Тавсиф
ЛингуаЛео веб-сервиси фойдаланувчилари видео, аудио ва матнли материаллар уюмидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Буларга: интерфаол (интерактив) мавзуга оид курслар (видео ва грамматика); шахсий луғат, машғулотлар тўплами (товушлантириш, кроссворд, сўзлар таржимаси); мавзуга оид сўзлар изоҳи; ҳамда тил ўрганишда бўлаётган ва бўлиши мумкин бўлган тарраққиёт акс эттирилган ривожланиш журнали киради. иПҳоне[2] ёки WинПҳоне[3] уяли телефон эгаларига бепул иловаларидан фойдаланишга ҳам имконият яратилган.
Тарих
- Октабр 2009-йил: Москва, Киров ва Перм шаҳарларидан 5-та одам Ко Чанг[4] оролига инглиз тилини органиш учун онлайн сервис очиш фикрини амалга ошириш учун келди.
- Март 2010-йил: ЛингуаЛео сервисининг бета-талқини (бета-версия) ишга туширилди. Гуруҳ Москвага қайтади.
- Май 2010-йил: Пул танқислиги туфайли, сервис ярим йилга тўхтаб қолди.
- Ноябр 2010-йил: Гуруҳ $200.000 сармоясига таклиф олди.
- Март 2011-йил: 90.000 фойдаланувчилар рўйхатдан ўтди.
- Ноябр 2011-йил: 500.000 фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.
- Декабр 2011-йил: ЛингуаЛео „Йил Стартап“и[5][6]. мукофоти танловидаги „Дунё миқиёсидаги стартап“ наминациясида финалга чиқиб, „Томошабинлар танлови“ номинациясини қўлга киритди.
- Январ 2012-йил: иПҳоне учун илова чиқди.
- Март 2012-йил: 1.000.000 фойдаланувчилар рўйхатдан ўтди ва лойиҳанинг икки йиллиги.
- Май 2012-йил: 1.500.000 фойдаланувчи рўйхатдан ўтди. WинПҳоне учун илова чиқди.
- Июн 2012-йил: Руна Cапитал билан битим тузилди. Веб-сервисни ривожлантириш учун компания $3.000.000 жалб қилиш ўнгидан келди.
Жалб қилинган маблағлар веб-сервисни янада ривожлантириб ҳалқоро сатҳга чиқишга йўналтирилади.
Манбалар
- ↑ 7 секретов изучения английского языка, 2012-12-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-26
- ↑ КоммерсантЪ ТОП-100 Мобиле Аппс Паcк: Аппле иОС
- ↑ Нокиа Cонверсатионс Софтwаре паcк 40, 2014-10-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-26
- ↑ Форбес: «Стартап в Москве — дороже, банальнее и никакой романтики», 2015-07-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-26
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 26 (ёрдам) - ↑ Премия «Стартап года» 2011, 2012-11-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-26
- ↑ Мскит: Лингуалео стал лауреатом премии «Стартап года» 2011 в номинации «Выбор зрителей» и финалистом премии в номинации «Глобальный стартап»
Ҳаволалар
- ЛингуаЛео Сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-29 санасида архивланган)