Linogravyura
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ушбу саҳифани [[:Линогравюра {линолеум ва гравюра)|Линогравюра {линолеум ва гравюра)]] билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Линогравюра {линолеум ва гравюра) — линолеумга бўрттириб ишланган гравюра (ксилография усулига ўхшаш). ХХ аср бошларида юзага келди. Бадиий ифоданинг аниқлиги, тасвир бажарилаётган материалнинг юмшоқлиги туфайли оқ ва кора рангнинг кескин контрастлигига, чизиқларнинг аниқ ва ифодалилигига эришилиши, тезкор ишланиш имконияти, катта ҳажмдаги қоғозлардан фойдаланиш мумкинлиги, тиражининг кўплиги каби бадиий хусусиятлари билан босма графикада кенг ўрин эгаллади. Рангли босмада кўп қўлланади. Ксилографияга услуб жиҳатдан яқин бўлса ҳам мустақил ривожланди. ХХ аср ўрталарида бир неча Л. мактаблари шаклланди. Лотин Америкаси ("Халқ графикаси устахонаси", Мексика; "Гравюра дўстлари клуби", Бразилия ва бошқалар), АҚСҲ, Франсия, Дания, Россияда кенг тараққий этди.
Ўзбекистонда рассомлардан Г. Чиганов, К. Башаров, А. Сиглинсев, В. Паршин ва бошқа биринчилардан бўлиб Л.га мурожаат қилдилар. Дастгоҳ расмлари ва китоб безакларида Л. усулидан кенг фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |