Линолен кислота — уч қўш боғли бир асосли карбон кислота, CҲ3(CҲ2CҲ=CҲ)3(CҲ2)7CООҲ. Молар массаси 278,4. Суюқланиш температураси — 11,3°, қайнаш температураси 184°, зичлиги 916 кг/м3 (20° да). Линолен кислота алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталарига мансуб. Линолен кислота триглицерид ҳолида кўпгина ўсимлик мойларида, мас, зиғир (30 % гача), перилла (55 % гача) ва соя мойида бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил