Lint
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Линт (инг. линт), момиқ — жинланган (толаси ажратилган) чигитда крлган калта тола. Ўрта толали ғўза чигитида (селексион нави ва пахтасининг саноат навига кўра) дастлабки вазнининг 11—17% миқдорида, узун толали ғўза чигитида эса 2,4—5,0% миқдорида калта толалар бўлади. Пахта тозалаш заводларида Л. махсус аррали линтер (мо-миқ ажратгич) машиналарда ажратиб олинади ва бу жараён линтерлаш деб аталади.
Ўрта толали ғўза чигитлари 1 —2-марта линтерланади ва жами ажратилган тола 3,8—6,3%га боради, узун толали ғўза чигитларидан 1-марта Л. ажратиб олинади. 1997-йилдан чигитдан 2-марта Л. ажратиш технологияси қабул қилинган (биринчисида 2,7—4,2%, иккинчисида 1,2—2,3% Л. олинади). Л. штапел узунлигига кўра, А (уз. 6–7 мм ва ундан ортиқ), Б (6–7 мм дан кам) типларга бўлинади. Етилган Л.да 90% гача селлюлоза, шунингдек, пектин, пектозанлар, мой-мумли, азотли моддалар ва оқсиллар бўлади. Селлюлоза, сунъий тола, пластмасса, плёнка, лок, портловчи модсалар ва бошқа тайёрлаш учун ишлатилади. Табиий хрлда ундан нотў-қима мато, момиқ, пахта ватин ва бошқа ишлаб чикарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |