Lion Feuchtwanger

ФЕЙХТВАНГЕР (Феучтwангер) Лион (1884.7.7, Мюнхен 1958.21.12, ЛосАнжелес, АҚСҲ) — немис ёзувчиси. Мюнхен ва Берлинда ўқиган. Дастлаб журналистика ва театр танқидчилиги билан шуғулланган. "Ҳарбий асирлар" туркумидаги песаларида Биринчи жаҳон уруши воқеалари ва халқнинг урушга қарши курашлари кенг ифодаланган. 1933-йилдан Франсияда эмиграцияда бўлган. "Томас Вендт" (1920), "Яҳудий Зюсс" (1920—22), "Кўримсиз герсогиня" (1923) романлари мавзуининг рангбаранглиги билан ажралиб турган. "Қувғун" (1939) романида ёзувчи ўзининг сургун туфайли сиёсий курашдан узокдашиб крлганлигини тасвирлаган. "Яҳудийлар уруши" трилогияси (1932—42) да инсон шахси муаммосига муносабати ва гуманистик карашлари акс этган. "Акаука Лаутензаклар" (1943), "Симон" (1944), "Токзордаги тулкилар" (1947), "Тентакнинг донолиги..." (1952) романлари, "Бева Капет" (1956) драмаси ва бошқа асарлар муаллифи. Кўпгина асарлари экранлаштирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |