Лионел Месси — аргентиналик профессионал футболчи бўлиб, Мажор Леагуэ Соccернинг Интер Миами клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди ва жамоа сардори ҳисобланади. Унинг шахсий ютуқлари қаторига саккизта Баллон д'Ор мукофоти киради, бу футболчилар орасидаги энг юқори кўрсаткичдир. 47 та жамоавий совринни[а] қўлга киритган Месси профессионал футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчи ҳисобланади[13].

Мессининг клублардаги фаолияти Барcелона сафида бошланган. У клубнинг ёшлар тизимидан ўтиб, 2004-йилда асосий жамоада дебют қилган. Унинг фаолияти давомида Барcелона 10 марта Ла Лига, 7 марта Қирол кубоги, 4 марта УЭФА Чемпионлар лигаси, 7 марта Испания Суперкубоги, 3 марта УЭФА Суперкубоги ва 3 марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, Месси эса клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. 2021-йилда клубнинг молиявий чекловлари ва лига қоидалари сабабли Месси Барcелона билан хайрлашиб, Парис Саинт-Гермаин билан шартнома имзолади. Неймар ва Кйлиан Мбаппé каби бошқа юлдуз футболчилар билан бирга ўйнаган Месси икки марта Лигуэ 1 чемпионлигини ва бир марта Тропҳéэ дес Чампионс совринини қўлга киритди. 2023-йилда Месси Интер Миами сафига қўшилиб, жамоа тарихидаги илк МЛС кубоги чемпионлигини олиб келди.

Халқаро майдонда Месси 2005-йилда Аргентина миллий терма жамоасида дебют қилган ва мамлакат шарафини Жаҳон чемпионатининг олтита ҳамда Cопа Амéриcанинг еттита мусобақасида ҳимоя қилган. Дастлаб терма жамоа билан йирик турнирларда ғолиб чиқа олмагани учун танқидга учраган Месси жамоа сардори сифатида Аргентина терма жамоасининг 28 йил давом этган халқаро совринлар соғинчига барҳам берди. У жамоани 2021-йилги Америка кубоги, 2022-йилги Финалиссима, 2022-йилги Жаҳон чемпионати ва 2024-йилги Америка кубогида ғалабага олиб келди.

Изоҳлар

  1. ↑ ФC Барcелона[1], ФИФА[2], Мажор Леагуэ Соccер[3], Испания Қироллик футбол федерацияси[4] ва бир нечта оммавий ахборот воситалари[5][6][7] маълумотларига кўра, Месси 2005-йилги Испания Суперкубогини ҳам қўлга киритган бўлиб, бу унинг Барcелона сафидаги совринлари сонини 35 тага етказган[8]. Бироқ Месси таркибдан ташқарида бўлгани ва Реал Бетисга қарши ўтказилган икки учрашувнинг бирортасида ҳам майдонга тушмагани сабабли, ушбу соврин бу ерда ҳисобга олинмаган[9][10]. Худди шунингдек, Месси ва Интер Миами 2025-йилги МЛС кубоги плей-офф босқичи давомида Шарқий конференсия чемпиони бўлганликлари учун соврин билан тақдирланган. Бироқ ушбу соврин ФИФА томонидан расман тан олинмаганлиги сабабли, у ҳам бу ерда ҳисобга олинмаган[11]. Юқорида келтирилган сабабларга кўра, манбаларда Мессининг фаолияти давомида қўлга киритган расмий совринлари умумий сони борасида келишмовчилик мавжуд бўлиб, бу рақам 47 та ўрнига 49 та деб кўрсатилиши мумкин[12].

Манбалар

  1. ↑ „Месси wинс 35тҳ тропҳй wитҳ Барçа“. ФC Барcелона (2021-йил 17-апрел). 2024-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-июл.
  2. ↑ „Тҳе Wорлд Cуп, Тҳе Бест анд алл оф Лионел Месси'с тропҳй wинс“. ФИФА (2024-йил 19-январ). 2024-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  3. ↑ „Лионел Месси эхтендс wорлд реcорд: Интер Миами wин Суппортерс' Шиэлд“. Мажор Леагуэ Соccер (2024-йил 3-октябр). 2024-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-октябр.
  4. ↑ „Cондитионс регардинг тҳе маркетинг оф тҳе "Спаниш Супер Cуп" аудиовисуал ригҳц ин тҳе интернатионал маркец“. Испания Қироллик футбол федерацияси (2019-йил 12-ноябр). — „Лионел Месси ис тҳе cомпетитион'с алл-тиме леадинг сcорер анд мост суccессфул плаер wитҳ эигҳт титлес.“. 2024-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-июл.
  5. ↑ Алдунате, Рамиро „Тҳе легенд оф Месси“. Марcа (2021-йил 18-апрел). 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-июл.
  6. ↑ Cорриган, Дермот „Месси'с магиc ҳас жуст wон ҳим а 35тҳ тропҳй wитҳ Барcелона – бут wилл ит бе тҳе ласт?“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 18-апрел). 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-июл.
  7. ↑ Аззони, Талес „Месси'с футуре уп ин тҳе аир ас Барcелона cонтраcт эндс“. Ассоcиатед Пресс (2021-йил 1-июл). 2021-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-июл.
  8. ↑ „Лионел Месси wинс 46тҳ тропҳй ас Интер Миами сеcурес 2024 Суппортерс' Шиэлд“. Марcа (2024-йил 3-октябр). 2024-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-октябр.
  9. ↑ Ромеро Нуñэз, Фернандо „Месси wинс фирст титле ат Миами, доэс ҳе ҳолд тҳе алл-тиме реcорд?“. Буэнос Аирес Ҳералд (2023-йил 22-август). 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-июл.
  10. ↑ Маверино, Силвио „Лионел Месси се cонвиртиó эн эл жугадор мáс ганадор де ла ҳисториа дел фúтбол“ [Лионел Месси беcаме тҳе wиннингест плаер ин фоотбалл ҳисторй] (эс). Эл Грáфиcо (2024-йил 15-июл). 2024-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  11. ↑ Cиэнфуэгос, Мануэл Меза „Wҳй ФИФА Доэсн'т Cоунт Лионел Месси & Интер Миами'с Эастерн Cонференcе Чампионшип Ас ан Оффиcиал Титле?“. Атҳлон Спорц (2025-йил 29-ноябр). Қаралди: 2025-йил 30-ноябр.
  12. ↑ Сомма, Ниcоле „Лионел Месси фуртҳер wиденс тҳе гап ин титлес wитҳ Cристиано Роналдо афтер ҳис феат wитҳ Интер Миами: Ҳоw манй тропҳиэс доэс эач ҳаве?“. Марcа (2025-йил 30-ноябр). 2025-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-декабр.
  13. ↑ „Лионел Месси беcомес тҳе плаер wитҳ тҳе мост тропҳиэс ин ҳисторй“ (2024-йил 14-июл). 2024-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган.