Лионел Себастиáн Сcалони (1978-йил 16-майда туғилган) — аргентиналик профессионал футбол менежери ва собиқ футболчи. 2018-йилдан Аргентина терма жамоаси бош мураббийи. Унинг раҳбарлигида Аргентина 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Сcалони дунёдаги энг яхши миллий терма жамоа мураббийларидан бири ҳисобланади[3][4][5]. Лионел футболчилик фаолияти давомида кўп қиррали ўйинчи бўлиб, ўнг қанот ҳимоячиси ёки ўнг ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Лионел Сcалони
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Лионел Себастиáн Сcалони[1]
Таваллуд санаси 1978-йил 16-май (1978-05-16) (48 ёш)[2]
Таваллуд жойи Пужато, Санта Фе, Аргентина
Бўйи 1.82 м[2]
Амплуаси Ўнг қанот ҳимоячиси,
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Аргентина (бош мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995–1996 Неwелл'с Олд Бойс 12 (0)
1996–1997 Эстудиантес 37 (7)
2006 →  Wест Ҳам Унитед 13 (0)
2006–2007 Раcинг Сантандер 30 (1)
2007–2013 Лазио 52 (1)
2008–2009 →  Маллорcа 28 (0)
2013–2015 Аталанта 15 (0)
Тотал 387 (23)
Миллий терма жамоа
1997 Аргентина У20 7 (2)
2003–2006 Аргентина 7 (0)
Бошқарган клублари
2018 Аргентина У20
2018–2026 Аргентина
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Санта Фе, Пужато шаҳрида туғилган Сcалони 1995-йилда Неwелл’с Олд Бойс жамоасида футболчи сифатида дебют қилган. У профессионал фаолиятининг кўп қисмини Испанияда, асосан Депортиво де Ла Cоруñа клубида ўтказган. Клуб таркибида 1999-00-йилги мавсумда Испания ла лигаси чемпионлигини ва 2001–02-йилги мавсумда Cопа дел Рей турнирида ғолибликни қўлга киритган. Сcалони Ла Лигада 12 мавсум давомида уч хил жамоа сафида жами 258 та ўйин ўтказган ва 15 та гол урган. Шунингдек, у 2015-йилда нафақага чиққунга қадар Италияда бир неча йил, „Лацио“ ва „Аталанта“ клублари сафида ўйнаган. Халқаро миқёсда Аргентина терма жамоасида 20 ёшгача бўлганлар даражасида ўйнаган ва 2003-йилда катталар жамоасида дебют қилган. 2003 ва 2006-йиллар оралиғида жамоа сафида еттита ўйинда иштирок этган ва 2006-йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина таркибида бўлган.

Сcалони 2016-йилда мураббий сифатида иш бошлаган. „Севиля“ ва Аргентинанинг 20 ёшгача бўлганлар жамоасида ёрдамчи сифатида иш бошлаган. 2018-йилда у 20 ёшгача бўлганлар жамоасининг тўлиқ менежери этиб тайинланган ва ўша йили Аргентина катталар жамоасини бошқариш учун танланган. Катталар жамоаси билан у Бразилияда бўлиб ўтган биринчи халқаро турнири — 2019-йилги Америка Кубогида жамоани учинчи ўринга олиб чиққан. Унинг мураббийлигида Аргентина 2021-йилги Cопа Америкада ғолиб чиққан. Бу натижа Аргентинанинг 28 йил ичидаги биринчи кубоги эди. Кейинчалик 2022-йилги Финалиссимада Италияни мағлуб этди. Шундан сўнг, Сcалони бошчилигидаги миллий терма жамоа 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида учинчи унвонини қўлга киритди, бу 1986-йилдан бери биринчи марта бўлди. Шунингдек, у Аргентина мураббийи сифатида 2024-йилги Америка Кубогида ғалаба қозонди ва бу миллий терма жамоа билан кетма-кет учта турнирда ғалаба қозониш имконини берди.

Бошқарув услуби

Сcалони Аргентина терма жамоасидаги муваффақияти туфайли дунёдаги энг яхши эркаклар миллий терма жамоа мураббийларидан бири ҳисобланади[3][4][6].

Сcалони Cарло Анcелотти ўзи энг ҳавас қиладиган мураббий эканлигини ва Аргентина термасида унинг мураббийлик услубига тақлид қилишга ҳаракат қилишини таъкидлаган[7].

Аргентина мураббийи бўлган даврида миллий матбуот миллий терма жамоага „Скалонета“ лақабини берган[8].

Сcалони Аргентинада жамоавий алоқалар орқали ўйинчилар ўртасида бирлик ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга ва ҳар бир ўйинчининг жамоа таркибидаги роли ва қийматини аниқлаш учун аниқ, очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган мураббийлик фалсафасини сингдирган[9].

Шахсий ҳаёт

Сcалони ҳам Аргентина, ҳам Италия фуқаролигига эга[10]. Унинг акаси Мауро ҳам „Депортиво“ клубида ўйнаган, аммо ҳеч қачон клубнинг захира жамоасидан юқорига кўтарила олмаган[11][12]. Унинг рафиқаси Элиза Монтеро билан иккита ўғли бор[13]. Бундан ташқари, унинг туғилган шаҳри Пужатода кўчага унинг номи берилган[14].

2019-йил апрел ойида Сcалони Маллорканинг Cалвиá шаҳрида велосипед ҳайдаб кетаётганида уни машина уриб юборган. Айрим оммавий ахборот воситалари дастлаб унинг аҳволи оғирлигини хабар қилган, бироқ бир неча соатдан сўнг у шифохонадан жавоб берилган[15].

Фаолият статистика

Халқаро

Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар[16]
Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Аргентина 2003 1 0
2004 1 0
2005 3 0
2006 2 0
Жами 7 0

Мураббийлик натижалари

2026-йил 9-июн
Жамоа ва лавозим бўйича менежерлик фаолияти
Теам Нат Фром То Натижалар Реф
Г W Д Л ГФ ГА ГД Wин %
Аргентина У20 Argentina 2018-йил 17-июл 2018-йил 30-ноябр 6 4 1 1 11 3 +8 066,67 [манба керак]
Аргентина Argentina 2018-йил 3-август 2026-йил 19-жулй 96 69 18 9 198 49 +149 071,88 [17]
Умумий фаолият статистикаси 102 73 19 10 209 52 +157 071,57

Ютуқлар

Футболчи

Депортиво Ла Коруня
  • Ла Лига: 1999–2000[12]
  • Қирол кубоги: 2001–02[12]
  • Испания Суперкубоги: 2000,[12] 2002[12]
Вест Хем Юнайтед
  • Англия кубоги соҳиби: 2005–06[18][19]
Аргентина У20
  • ФИФА ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати: 1997[12]
Аргентина У21
  • Тулон турнири: 1998

Менежер

Аргентина У20
  • 2018 CОТИФ турнири[20]
Аргентина
  • ФИФА Жаҳон чемпионати: 2022[21]
  • Копа Америка: 2021,[22] 2024[23]
  • КОНМЕБОЛ — УЭФА Чемпионлар Кубоги: 2022[24]

Шахсий

  • ИФФҲС эркаклар ўртасидаги жаҳоннинг энг яхши миллий мураббийи: 2022,[4] 2023[25]
  • ФИФАнинг энг яхши эркаклар мураббийи: 2022[26]
  • Жанубий Американинг йилнинг энг яхши мураббийи: 2022[27]
  • Панчина д’Оро: 2023[28]
  • Глобе Соccер карера мураббийи мукофоти: 2023[29]

Яна қаранг

  • Аргентина миллий футбол жамоаси мураббийлари рўйхати

Манбалар

  1. ↑ „Сқуад Лист: ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022: Аргентина (АРГ)“. ФИФА (2022-йил 18-декабр). Қаралди: 2024-йил 27-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „2006 ФИФА Wорлд Cуп Германй Лист оф Плаерс“ 2. ФИФА. 2019-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 ҳттпс://www.фифа.cом/эн/артиcлес/сcалони-ҳоноуред-wитҳ-бест-фифа-менс-cоач-аwард-анcелотти-гуардиола Сcалони ҳоноуред wитҳ Бест ФИФА Менъс Cоач аwард. ФИФА.cом, 27 Фебруарй 2023.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „ИФФҲС АWАРДС 2022 - МЕН'С WОРЛД БЕСТ НАТИОНАЛ CОАCҲ“. ИФФҲС (2023-йил 8-январ). 2023-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-январ.
  5. ↑ „ИФФҲС АWАРДС 2023 - МЕН'С WОРЛД БЕСТ НАТИОНАЛ CОАCҲ“. ИФФҲС (2023-йил 30-декабр). Қаралди: 2023-йил 30-декабр.
  6. ↑ „ИФФҲС АWАРДС 2023 - МЕН'С WОРЛД БЕСТ НАТИОНАЛ CОАCҲ“. ИФФҲС (2023-йил 30-декабр). Қаралди: 2023-йил 30-декабр.
  7. ↑ „Ла СОРПРЕНДЕНТЕ ревелаcиóн де Лионел Сcалони собре су принcипал референcиа cомо ДТ - ТйC Спорц“ (эс-АР). www.тйcспорц.cом (2024-йил 26-январ). Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  8. ↑ „Wҳй ис Аргентина'с натионал теам кноwн ас 'Ла Сcалонета'? | Буэнос Аирес Тимес“.
  9. ↑ „Тҳе Рисе оф Лионел Сcалони“ (2024-йил 22-июл).
  10. ↑ Бианcиарди, ди Мариа Тереса „Дуэ Лионел (Месси э Сcалони) э гли ави эмиграти: қуанте Марче ин қуэста Cоппа дел Мондо“. www.cорриэреадриатиcо.ит (2022-йил 19-декабр). Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  11. ↑ Cабрера, Мартíн. „Лос ҳерманос Сcалони“ (эс) (1997-йил 17-декабр). 2014-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-июл.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 12,5 Левинскй, Сергио „Ла ҳисториа де Лионел Сcалони: эл ҳомбре қуэ ле теме а лос авионес перо деррибаба "гигантес" й ллевó ал тíтуло ал Суб 20“ [Тҳе сторй оф Лионел Сcалони: тҳе ман wҳо феарс аирпланес бут броугҳт доwн "гианц" анд тоок Ундер 20с то титле] (эс). Инфобаэ (2018-йил 8-август). Қаралди: 2019-йил 26-сентябр.
  13. ↑ „Лос ҳижос де Лионел Сcалони апареcиэрон пор примера вез эн ТВ cон ун менсаже пара су папá“ (эс) (2022-йил 5-ноябр). Қаралди: 2022-йил 26-ноябр.
  14. ↑ Депортес, Пор Редаccиóн „Лионел Сcалони я тиэне су cалле эн Пужато: эл партиcулар деталле қуэ ҳизо фурор энтре лос фанáтиcос де ла Селеccиóн“ (эс-ЭС). инфобаэ (2024-йил 8-январ). Қаралди: 2025-йил 6-сентябр.
  15. ↑ Матео, Роберто. „Сcалони, атропелладо эн Маллорcа пор ун cоче миэнтрас иба эн биcиcлета“ (эс) (2019-йил 9-апрел). Қаралди: 2019-йил 9-апрел.
  16. ↑ Лионел Сcалони Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  17. ↑ „Аргентина: Матчес“. Соccерwай. Қаралди: 2019-йил 9-апрел.
  18. ↑ „Ливерпоол 3–3 Wест Ҳам (аэт)“. ББC Спорт (2006-йил 13-май). Қаралди: 2019-йил 25-сентябр.
  19. ↑ Стеинберг, Жаcоб „Wҳатевер ҳаппенед то Wест Ҳам'с ФА Cуп финал теам оф 2006?“. Блеачер Репорт (2010). Қаралди: 2019-йил 26-сентябр.
  20. ↑ „Wҳен Индиа Дефеатед Лионел Сcалони'с Аргентина ат У-20 CОТИФ Cуп 2018 (Wатч Видео) | ⚽ ЛатестЛЙ“ (2022-йил 19-декабр).
  21. ↑ Муррай, Сcотт „Аргентина беат Франcе он пеналтиэс афтер тҳриллинг Wорлд Cуп финал – ливе реаcтион“. Тҳе Гуардиан (2022-йил 18-декабр). Қаралди: 2022-йил 18-декабр.
  22. ↑ Осборне, Чрис „Лионел Месси wинс фирст Cопа Америcа ас Аргентина беат Бразил ин финал“. ББC Спорт (2021-йил 11-июл). Қаралди: 2021-йил 11-июл.
  23. ↑ „Аргентина дефеац Cоломбиа то Беcоме Тҳе Чампион оф CОНМЕБОЛ Cопа Амéриcа 2024™“. Cопа Амéриcа (2024-йил 15-июл). Қаралди: 2024-йил 15-июл.
  24. ↑ Даwкес, Пҳил „Италй 0–3 Аргентина: Месси анд Ди Мариа шине ин импрессиве Финалиссима wин“. ББC Спорт (2022-йил 1-июн). Қаралди: 2022-йил 2-июн.
  25. ↑ „ИФФҲС АWАРДС 2023 - МЕН'С WОРЛД БЕСТ НАТИОНАЛ CОАCҲ“. ИФФҲС (2023-йил 30-декабр). Қаралди: 2023-йил 30-декабр.
  26. ↑ „Сcалони ҳоноуред wитҳ Бест ФИФА Мен'с Cоач аwард“. ФИФА.cом. Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион (2023-йил 27-феврал). Қаралди: 2023-йил 27-феврал.
  27. ↑ „Педро, до Фламенго, é элеито о Реи да Амéриcа де 2022; вежа о Топ-10 э листа cомплета де премиадос“ (пт-БР). 90мин (2023-йил 15-март). 2023-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
  28. ↑ „Панчина д'Оро: Пиоли wинс бест Сериэ а cоач, спеcиал аwард фор Сcалони – алл тҳе wиннерс - Фоотбалл Италиа“ (2023-йил 20-феврал).
  29. ↑ „Лионел Сcалони – Cоач Cареэр Аwард 2023“. Қаралди: 2025-йил 9-декабр.

Ҳаволалар