Лионел Зинсоу (23-октябр 1953-йилда туғилган) 2015-йилдан 2016-йилгача Бенин Республикаси Бош Вазири сифатида фаолият юритган иқтисодчи. 2017-йил июндан бошлаб у Терра Нова сиёсат институти президенти бўлиб ишлаб келмоқда[1].

Лионел Зинсоу

Зинсоу, 2017-йил
Бенин Республикаси Бош Вазири
Мансаб даври
18-июн 2015-йил – 6-апрел 2016-йил
Президент Тҳомас Бони Яйи
Ўтмишдоши Пасcал Коупаки (2013)
Вориси Лавозим йўқолган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1953-йил 23-октябр (1953-10-23) (73 ёш)
Париж, Франсия
Турмуш ўртоғи Мариэ Дерлин Зинсоу (?–2019)
Таълим Écоле Нормале Супéриэуре
Лондон Счоол оф Эcономиcс

Ҳаётининг бошланғич даври ва таълим

Зинсоунинг отаси Бенинда (олдинги Дагомея) таваллуд топган. Зинсоунинг ўзи Парижда туғилган ва 1968-йилдан 1969-йилгача Даҳомейнинг президенти бўлган Éмиле Дерлин Зинсоунинг жияни бўлган[2]. Бундан ташқари Зинсоу Écоле Нормале Супéриэуре ва Лондон Счоол оф Эcономиcс университетлари битирувчиси.

Карераси

Зинсоу франсуз социалистик сиёсатчиси Лаурент Фабиус билан яқин алоқа боғлаган ва 1980-йилларнинг ўрталарида Фабиус ҳукуматда бўлганида қўл остида ишлаган[3].

Зинсоу 2008-йилда ПАИ Партнерс инвестиция фондига қўшилишдан олдин Ротҳсчилдс банкирларининг ҳамкори бўлган. Шунингдек, у 2006-йилдан 2011-йилгача Бенин Президенти Яйи Бонининг махсус маслаҳатчиси бўлиб ишлаган[3].

2013-йилда Бенин Республикаси Оуидаҳ шаҳрида унинг Зинсоу Фонди номли музейи очилади. Бу Саҳрои Кабирдаги (Африка) биринчи замонавий санъат музейи ҳисобланади[4].

2015-йил 18-июнда Президент Яйи Бони Зинсоуни Бенин Республикаси Бош Вазири этиб тайинлайди. У билан биргаликда яна 27 нафар ҳукумат аъзолари тайинланади ва Зинсоунинг елкасига мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши жавобгарлиги тушади[5]. Ваҳоланки, Бош Вазир лавозими 1990-йилда яратилган Бенин конституциясида мавжуд эмас эди ва конституция кучга кирганидан кейинги кўп даврларда ҳеч ким бу лавозимни эгалламаган эди. Шунингдек, бу воқеа президентнинг фаолият муддати тугашига 10 ойдан камроқ вақт қолганида содир бўлди ва иккинчи марта президентликка қайта сайланиш таъқиқланган эди. Шу сабабли баъзилар Зинсоунинг бу лавозимга тайинланиши уни Бонининг танланган вориси эканлигидан далолат бериши мумкинлигини айтишди[3].

2015-йил 1-декабрда Зинсоунинг 2016-йилги президентлик сайловларида Ривожланаётган Бенин учун Cоwрй кучлари партиясидан номзод сифатида қатнашиши эълон қилинди. Сайлов олди у қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва норасмий ишчиларни расмий иш билан таъминлашга кўмаклашишга эътибор қаратишини айтиб ўтади[6].

2015-йил 27-декабрдаги Бенин шимоли-ғарбидаги Джоугоу шаҳрига қилинган ташриф давомида Зинсоунинг верталёти стадионга қулайди. Аммо у жароҳатланмайди[7].

Бошқа ишлари

Манбалар

  1. ↑ „Ле ноувеау прéсидент де Терра Нова эст ун анcиэн банқуиэр про-Маcрон“. Валеурс аcтуэллес (2017-йил 29-июн). Қаралди: 2017-йил 29-июн.
  2. ↑ Эдмонд Д’Алмеида, „Бéнин : cинқ чосес à савоир сур Лионел Зинсоу, ле ноувеау Премиэр министре“, Жеуне Африқуэ, 19 Жуне 2015 (франсузча).
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Эдмонд Д’Алмеида, „Бéнин : cинқ чосес à савоир сур Лионел Зинсоу, ле ноувеау Премиэр министре“, Жеуне Африқуэ, 19 Жуне 2015 (франсузча).
  4. ↑ Пҳилиппе Даген, „Бенин блазес а траил фор Африcан модерн арт wитҳ опенинг оф мусеум ин Оуидаҳ“, Тҳе Гуардиан, 6 Жануарй 2014. Ретриэвед 29 Аугуст 2014.
  5. ↑ „Бéнин: Лионел Зинсоу номмé Премиэр министре“, Радио Франcе Интернатионале, 19 Жуне 2015 (франсузча).
  6. ↑ „Бенин ПМ Зинсоу cонфирмс то рун фор пресидент ин 2016 поллс“, Реутерс, 2 Деcембер 2015.
  7. ↑ „Бенин приме министер унҳурт афтер ҳелиcоптер cраш“, Агенcе Франcе-Прессе, 27 Деcембер 2015.
  8. ↑ Боард оф Диреcторс Даноне.