Lipari orollari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Липари ороллари - Тиррен денгизидаги бир гуруҳ вулкан ороллари. Италия ҳудуди, Сицилия о.дан шимолда. 7 та йирик (Липари, Салина, Вулкано, Филикуди, Стромболи, Алику-ди, Панареа) ва 10 кичик ороллардан иборат. Умумий майдони 117 км². Асосан, базалт ва туфлардан ташкил топган. Вулкано ва Стромболи о.ларида ҳаракатдаги вулканлар (баландлиги 926 м) бор. Иклими ва ўсимликлари Ўрта денгиз типли. Зайтун, ток, анжир ўстирилади. Олтингугурт конлари бор. Вино экспорт қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |