Липаза, липазалар (юн. липос — ёғ) — гидролазаларга мансуб ферментлар; глицерин ва эркин ёғ кислоталарига қадар триглицеридларнинг парчаланишини катализлайди. Ҳайвон ва одам ичаги деворида (ичак Л.си), меъда ости бези ширасида (панкреатик Л.), қон плазмасида (липопротеидлипаза), шунингдек, баъзи ўсимликларнинг уруғларида ва вегетатив органларкда, микроорганизмларда бўлади. Фармакологияда, озиқ-овқат саноати ва кўнчиликда Л.дан фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил