Липома (юн.липос — ёғ, ома — ўсма) — ёғ тўқимасидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Ҳар хил катталикда бўлади. Кўпинча тери ости ёғ қавати, чар-ви, фассиялар, бўғимларда, баъзан пай пардалари, шунингдек, орқада, бўйинда, қориннинг олдинги девори ва бошқа жойларда учрайди. Л. бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган бўлиб, секин ўсади. Организм функсияларига зарар етказмайди, жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил