Liq-liq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лиқ-лиқ, холодец — мол, қўй, бузоқларнинг калла-почаларидан тайёрланадиган яхна таом. Мол ёки қўйнинг калла-почалари, оёқ қисми куйдирилиб, яхшилаб тозаланади, сўнг бўлакларга бўлинади, суяклари эса чопилиб, 3—4 соат совуқ сувга солиб қўйилади. Гўшцуяклар яхшилаб ювил-гач, қозонга совуқ сув (1 кг калла-почага 3 л сув ҳисобида) қуйиб 6—8 соат давомида суст оловда милдиратиб қай-натилади. Тайёр бўлишидан 1 соат олдин 1—2 дона сабзи, дафна япроғи, қалампир, саримсоқ, мурч ва қирқилган ошкўклар солинади. Масаллиқ хил-хил бўлиб пишгач, шўрва устидаги ёғи, дафна япроғи ва қалампир олиб ташланади, гўшт ва пайлар эса суяклардан ажратилиб майда-майда қилиб тўғралади. Чуқур ликопчаларга тақсимланиб (ҳар бир ликопчага яримтадан қаттиқ пишган тухум ҳам солиш мумкин), сўнгра устига шўрвасидан қуйиб, салқин жойда совитилади. Тайёр Л.-л. ошкўклар билан дастурхонга тортилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |