Лирика — (юнонча „Чолғу асбоби“ деган маънони англатади) адабий тур сифатида қадимдан ривожланиб, ўзининг бир қатор хусусиятларига эгадир. Лириканинг бош образи лирик қаҳрамон ҳисобланади. Лирикада лирик қаҳрамоннинг ички дунёси биринчи ўринда туради. Барча ифода шоирнинг „мен“и орқали ўтади. Л.да, эпосдан фарқли ўлароқ, муайян эпик сюжет бўлмайди. Драматик турдан ажралиб турадиган жиҳати эса, Л.да субективлик кучли. Айни пайтда лирикаэмоционаллиги, ўқувчи қалбини ҳаяжонга солиши билан фарқланади. Лирик асарда субект ва обект бир шахсда мужассам топади, ундаги марказий „персонаж“ ижодкорнинг ўзи, янада аниқроғи, унинг ички маънавий-руҳий олами саналади. Лирикаижтимоий, маданий, маиший, ишқий мавзуларни қамраб олиши ва жуда катта ижтимоий, эстетик моҳият касб этиши ҳам мумкин. Бироқ бунда ҳам, барибир, лирик асар ўзагида индивидуал шахс кечинмалари, ҳис-туйғулари етакчилик қилади. Ўқувчини ўзлигига, ўз маънавий-руҳий дунёсига назар солишга ундайди. Лирикақадимда халқ оғзаки ижоди таркибида мавжуд бўлиб, маълум бир мавсум, фасл ёки урф-одатларга бағишлаб айтилган. ЛирикаҒарбда Қадимги Юнонистон ва Рим шоирлари ижодида, Шарқда хитой, форс ва ўзбек шоирлари ижодида асосий ўринни эгаллади. Умар Хайём, Саъдий Шерозий, Атоий, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоийлар лирик шоир сифатида шуҳрат топдилар. Алишер Навоийдан сўнг Бобур, Огаҳий, Фурқатдек шоирлар ўзбек мумтоз Л.си хазинасига муносиб ҳисса кўшдилар. Ғарб Уйғониш даври вакиллари Петрарка (Италия), Вилям Шекспир (Англия), сўнгра ХВИИИ—ХИХ асрларда И. В. Гёте (Германия), Ж. Байрон (Англия), А. С. Пушкин (Россия) каби шоирлар лирикасоҳасида самарали ижод қилдилар.

ХХ асрда лирикашакл ва мазмун-моҳияти жиҳатидан бойиди. Пабло Неруда (Чили), Нозим Ҳикмат (Туркия), Гарсия Лорка (Испания), А. Блок (Россия) сингари шоирлар ижоди кўпчиликнинг эътиборини қозонди. ХХ аср ўзбек адабиётида эса бадиий-эстетик тамойилларнинг янгиланишида лирикамуҳим рол ўйнади. Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Усмон Носир, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Ҳалима Худойбердиева, Омон Матжон, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим шеърларида ўзбекона лирик тафаккур имкониятларининг ранг-баранглиги акс этди. Лирикажаҳон адабиётида ўзининг ички жанрларига кўра турли ҳажмий кўри-нишга эга бўлган ва юксак мусиқийлик касб этган. Л.даги мусиқийлик, оҳангдорлик барча замонларда бош хусусият саналган. ХХ аср дунё адабиётида ва, қисман, ўзбек адабиётида нисбатан мусиқийликдан холи лирик асарлар ҳам битилди: уларни мусиқа асбоби билан ижро этиш қийин. Бироқ бу турдаги модерн Л.да шоирнинг қалб оҳанги, ижодкор услубига, жанр пафосига хос ички — сирли мусиқадорлик мавжуд. Л.даги характер ҳам, конфликт ҳам субект истеъдоди, маҳоратидан келиб чиқади. Хусусан, Л.да конфликт сўзларда, мисраларда, тасвирий ифодада яққол акс этади. Л.да бадиий тасвир воситалари (лафзий ва маънавий санъатлар) кенг қўлланади.

Поэтик „мен“ ва биографик „мен“ Л.нинг одатий, ўзаро ажралмас унсури саналади. Аммо ҳар қандай биографик маълумот поэтик матн ичида ўз мазмун-моҳиятини ўзгартириб, ижтимоий-маданий ёки маънавий-эстетик моҳият касб этиши мумкин. Адабиёцҳунос олимларнинг шоир Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб „Алданиш“ сарлавҳали шеърини турлича талкин этишлари бунинг исботидир. Лирик асар аксар ҳолатларда ҳар қандай инсонга тушунарли, унинг дардига, завқига мос бўлади. Аммо жаҳон адабиётида „санъат санъат учун“ қоидасига мувофиқ равишда „соф санъат“, „соф Л.“ тушунчалари ҳам вужудга келган. „Соф Л.“ хусусияти шуки, бунда „мен“ соф санъат тили, рамзлар тили орқали юксак бадиий-эстетик мақомда ифода этилади. Шоир ўзи учун ёзади; ўқувчини кўзламайди; индивидуал руҳий ҳолат мисраларга кўчади. Адабиёцҳунослар Л.ни мавзусига қараб шартли равишда ишқ-муҳаббат, фалсафий, пейзаж, публицистик ва бошқа Л.ларга ажратадилар. Шунингдек, лирика: ғазал, рубоий, туюқ, муҳаммас, қасида, марсия, сонет сингари кўплаб адабий жанрларга бўлиниб кетади. Айни чоқда, Л.ни давр эътибори билан мумтоз лирикава замонавий лирикатарзида таснифлаш ҳам мумкин.

Лириканинг турлари

Лирик асарларда қаҳрамоннинг муносабатини инобатга олган ҳолда, лирика 2 турга бўлинади. Булар: Автопсихологик ва Ижровий лирика. Автопсихологик лирика дейилганда, лирик қаҳрамон ва шоирнинг ўй-фикрлари, ҳис-туйғулари бир-бирига ўзаро мос тушган пайт ҳисобланади. Масалан, бундай турдаги шеърларда шоир ўз қалбига мурожаат қилади ва ўзининг ички кечинмаларини қоғозга туширади. Ижровий лирикада эса шоир ўзга шахс руҳиятига кириб, ўзганинг тилидан фикр юритади ва натижада ана шу ўзга шахс ше'рнинг лирик қаҳрамонига айланади. Шунингдек, шоир ва лирик қаҳрамоннинг ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик ёки ўхшашлик бўлмайди. Яъни, шоир ўзга бир одамнинг ҳис-туйғуларини қоғозга туширади ва гўёки рол ўйнайди.Лирика - бадиий адабиётнинг уч асосий турларидан бири. Бу атама юнонча "лира" со'зидан олинган. Лира мусиқа асбоби бо'либ, қадимда ше'рлар унинг жо'рлигида айтилган. Эпик ва драматик турдан фарқли о'лароқ лирика воқеликни эмас, балки инсон ички оламининг суратлари бо'лган руҳий кечинма, ҳис-туйг'уларни тасвирлайди. Айни пайтда, бу турдаги асарларнинг яратилишида ҳаёт ҳодисаларининг ҳам о'рни борлигини та'кид- лаш зарур. Негаки одамнинг туйг'улари о'з-о'зидан қо'зг'алиб, ҳаракатга келавермайди. Унга ижтимоий, сиёсий, маиший ёки табиий ҳодисалар сабаб бо'лади. Одам бекорга хурсанд бо'лмагани каби беҳудага изтироб чекавермайди. Ҳодисалар руҳиятда кечинмаларга сабаб бо'лади, сабаблар туйг'уларни ифодалашга туртки беради ва бунинг натижасида шоирларнинг онг-у шуурида ше'р туг'илади.

Лирик асарлар, я'ни ше'риятнинг қатор о'зига хос хусусиятлари бор. Аввало, лирик асарлар, асосан, ше'рий шаклда ёзилади. Ше'рий шакл дейилганда, вазнга солиниши, қофияланиши, ма'лум сатрлар йиг'индиси бо'лмиш бандлардан иборат бо'лиши назарда тутилади. О'збек ше'риятида бармоқ, аруз, эркин (сарбаст) вазнлари кенг қо'ллаб келинмоқда. Иккинчиси, энг асосийси, унда инсоннинг руҳий ҳолат ва кечинмалари қаламга олинади. Учинчиси, ко'п ҳолларда поэтик мақсад талаби билан инверсия (гап бо'лакларининг о'згарган тартиби)га мурожаат қилинади. Шуни ҳам айтиб о'тиш керакки, шоирларнинг ижодий изланишлари натижаси о'лароқ ХХ аср бошларидан адабиётимизда насрдаги ше'рлар (насрдаги назмлар, мансуралар) пайдо бо'лди. Бундай ше'рлар Фитрат, Г'афур Г'улом, Ойбек, Миртемир, Омон Мухтор, Омон Матжон каби шоирлар ижодида учрайди.

Адабиёт

Манбалар