Лиса и заяц
Лиса и заяц (русча: Лиса и заяц; таржимаси „Тулки ва қуён“) — Юрий Норштейн[1][2] томонидан суратга олинган совет анимацион филми.
| Лиса и заяц | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Юрий Норштейн |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 12 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | русча |

Сюжети
Қиш. Тулки ва қуён ўрмонда яшайди. Биринчиси „муз кулбасида“, иккинчиси — „ёғоч кулба“ да яшайди. Тулки кулбаси чиройли, лекин у баҳорда кун иссиб кетиши билан эриб кетади. Шунинг учун Тулки қуённинг уйини тортиб олишга қарор қилади. Жисмоний кучдаги устунлигидан фойдаланиб, у ҳеч қандай қийинчиликсиз Қуёндан уйини тортиб олади. Уйсиз қолган Қуён „тўрт томони катта кўча“ бўлиб отирганида Бўрини учратади. Бўри кутилмаганда қуённинг аҳволини тушуниб, унга босқинчини қувиб чиқаришда ёрдам беришга қарор қилади. Аммо тулки оғзаки таҳдидлар ёрдамида Бўрини ҳам ҳайдаб чиқаради.
Кейин Қуён Айиқ билан учрашганда ҳам воқеа такрорланади.
Қуёнга кейинги ёрдамни Буқа беришга ҳаракат қилади. Лекин Буқанинг уринишлари ҳам муваффақияцизлик билан тугайди.
Шундан кейин Қуён Хўроз билан учрашади. Хўроз ҳам Тулки босқинчини қувиб чиқариш учун уринади. У ўзининг шижоати ва жасоратидан фойдаланиб бунинг уддасидан чиқади ва Тулкини ҳайдаб чиқаради. Қуён Хўрозни ўзи билан яшашга таклиф этади ва улар ҳаётларини бирга давом эттирадилар.
Яратилиши
Лиса и заяц мултфилми режиссор Юрий Норштейн ва унинг рафиқаси рассом Франческа Ярбусова ўртасидаги биринчи ҳамкорлик натижасида яратилган эди. Франческа Ярбусова „Анимация олами ёки дунё анимацияси“ дастурида филмнинг тақдим этилишини шундай эслади: Лиса и заяцни биринчи марта нашр этилишида „қуённинг яҳудийларнинг ғамгин кўзлари бор“лигини баҳона қилиб қабул қилишмади"[3].

Муаллиф томонидан матнни Виктор Хохряков ўқиган.
Мукофотлари
- 1974-йил — Загребдаги ИИ Халқаро анимацион филмлар фестивали (Югославия) — энг яхши болалар филми учун биринчи мукофот ва Загребдаги махсус мукофот;
- 1974-йил — Бокудаги ВИИ Бутуниттифоқ кинофестивали — Мултфилмлар бўлимида биринчи мукофот
Манбалар
- ↑ Наталья Василькова. „Юрий Норштейн“, . Наши мультфильмы. Интеррос, 2006. ИСБН 5-91105-007-2.
- ↑ „«Лиса и Заяц». Пересказ В. Н. Даля“. 30-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2020-йил.
- ↑ "Мир анимации или анимация мира", автор Ирина Марголина, студия Ф. А. Ф., 2002 год.