Лисе Ҳаавик (1962-йил 23-февралда туғилган) — норвегия ва даниялик хонанда. У 1986-йилда Дания шарафини „Эуровисион“ қўшиқ танловида ҳимоя қилган. Шунингдек, у собиқ турмуш ўртоғи Жоҳн Ҳаттинг билан тузган Трах дуэти аъзоси сифатида ҳам ўз мамлакатида машҳурдир.

Лисе Ҳаавик
Таваллуди 1962-йил 23-феврал (1962-02-23) (64 ёш)
Нарвик, Норwай
Жанрлар Поп, жазз
Касби Қўшиқчи
Фаолият йиллари 1983-ҳозиргача
Лейбллар Пҳонофиле АС
Веб-сайт www.лисеҳаавик.cом

Биографияси

Ёшлиги

Лисе Ҳаавик 1962-йил 23-февралда Норвегиянинг Нарвик шаҳрида туғилган. У 1982-йилда иқтисодиёт йўналишида таҳсил олиш учун Данияга кўчиб ўтиб, Оденсе университети ҳамда Копенгаген бизнес мактабида ўқиган. 1983-йил охирида у Жоҳн Ҳаттинг билан ҳамкорлик қила бошлаган ва тез орада улар турмуш қурган. Шундан сўнг Ҳаавик мусиқий фаолиятига тўлиқ эътибор қаратиб, иқтисодиёт бўйича ўқишини тўхтатган[1].

Мусиқий фаолияти

Данияга кўчиб келганидан бир йил ўтгач, Ҳаавик ҳафталик „Се & Ҳøр“ („Кўр ва эшит“) журналининг ҳаваскор қўшиқчилар танловида иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Кўп ўтмай, 1983-йил охирида у Жоҳн Ҳаттинг билан танишган. Ҳаттинг овоз ёзиш компанияси орқали дуэт тузиш учун аёл хонанда излаётган эди ва компания унга Ҳаавикни тавсия қилган. Натижада улар Трах дуэтини ташкил этган.

Ҳаавик 1986-йилда „Ду эр фулд аф лøгн“ („Сен ёлғонга тўласан“) қўшиғи билан Норвегиянинг Берген шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-1986“ танловида Дания шарафини ҳимоя қилган. Танловда иккала ҳамкор ҳам қатнашган бўлса-да, саҳнада фақат Ҳаавик қўшиқ ижро этган ва ижрочи сифатида қайд этилган. Жоҳн Ҳаттинг эса қўшиқ бастакори сифатида эътироф этилган[2].

Қўшиқ танловда муваффақият қозониб, 20 иштирокчи орасида 6-ўринни эгаллаган. Бу Ҳаавикнинг „Эуровисион“даги ягона иштироки бўлиб қолган. У аввал 1984 ва 1985-йилларда Дания вакили бўлишга уриниб кўрган, бироқ муваффақият қозона олмаган. Шунингдек, 1988-йилда Норвегия вакили бўлиш учун ҳам саралашда қатнашган.

Ҳаавик мусиқий фаолиятини давом эттирган. Унинг энг сўнгги ишлари қаторига 2007-йилда чиқарилган инглиз тилидаги „Cрй Ме а Ривер“ қўшиғи киради[3].

Манбалар

  1. ↑ „Денмарк ин 1986“. ЭСCТодай. 2008-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 6-октябр.
  2. ↑ Эуровисион Сонг Cонтест 1986 (3 Май 1986). Данмаркс Радио.
  3. ↑ Cрй Ме а Ривер ат Яҳоо! Мусиc (Wайбаcк Мачине сайтида 9 Деcембер 2008 санасида архивланган)

Ҳаволалар

Олдингиси Дания Эуровисион қўшиқ танловида
1986
Кейингиси