Lishayniklar
Лишайниклар (лотинча: Личенес) замбуруғлар ва сувўтлари ва/ёки сианобактерияларнинг симбиотик мажмуалари бўлмиш организмлардир.[1] Бироқ лишайниклар морфологияси, физиологияси ва биокимёси замбуруғ ва сувўтларникидан фарқ қилади. Лишайниклар тарқалиш ареали ниҳоятда хилма-хил, уларни совуқ, нам иқлимда ҳам, иссиқ, чўл шароитида ҳам учратиш мумкин,[2] шу билан бирга улар атроф-муҳит ўзгаришига сезгирдир.[3][4][5] Лишайниклардан бўёқ, атир-упа ишлаб чиқаришда ҳамда табобатда фойдаланилади.
| Лишайниклар | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||
| ||||||
Лишайниклар (Личенес) — замбуруғларнинг махсус бир гуруҳи; сув ўтлари ва замбуруглардан таркиб топган тирик организмлар комплекси. Айрим ботаниклар лишайникларга тубан ўсимликларнинг алоҳида бир гуруҳи сифатида қарашади. Лишайниклар ҳақидаги фан лихенология деб аталади. 400 туркумга мансуб 26000 тури бор. Жинссиз спора ҳосил қилишига биноан, икки синф: халтачали лишайниклар (маълум бўлган деярли ҳамма лишайниклар) ва базидияли лишайникларга (бир неча ўнлаб тур) ажратилади. Кўк-яшил, сариқ-яшил ёки яшил сувўтлар лишайникларнинг доимий компоненти ҳисобланади. Одатда, лишайникларнинг ҳар бир турига маълум бир сувўт тури тўғри келади.
Лишайникларнинг пўстлоқсимон, баргсимон ва бутасимон шакллари бўлади. Пўстлоқсимон лишайниклар содда тузилган; донадор, губорсимон ёки пўстлоқ шаклида. Баргсимон лишайниклар бирмунча мураккаб тузилган, пластинкалар кўринишида. Бутасимон лишайниклар анча мураккаб тузилган бўлиб, шохлари осилиб тушган ёки тик ўсадиган ўсимлик тупини эслатади. Лишайниклар анатомик тузилишига кўра гоме-омер (сувўтлар лишайниклар танаси бўйлаб текис тарқалган) ва гетеромер (сувўтлар лишайниклар танасининг фақат устки пўстлоғи остида жойлашган) бўлади.
Лишайниклар жинсий, жинссиз вегетатив кўпаяди. Жинссиз кўпайишда лишайниклар замбуруғи споралари халтачаларда (халтачали лишайниклар) ёки баъзан, базидияларда (базидияли лишайниклар) ҳосил бўлади. Жинссиз кўпайишда конидиялар ва пикноспоралар вужудга келади. Замбуруғ споралари ўсади ва ўзига мос сувўт тури билан бирлашиб, янги лишайниклар талломи — вегетатив тана ҳосил қилади, лишайниклар талломнинг кичик қисми орқали вегетатив кўпаяди. Лишайниклардаги сувўтлар бўлиниб, яшил сувўтлар эса автоспоралар ҳосил қилиб кўпаяди. Жинсий кўпайишда лишайниклар танасидаги сувўтлар ва замбуруғлар алоҳида кўпаяди.
Лишайникларнинг сув шимадиган махсус органи йўқ; сувни улар талломининг бутун юзаси орқали шимади. Сувўтлардаги фотосинтез тезлиги лишайниклар талломидаги сувнинг миқдорига боғлиқ; лишайниклар қуриб қолса, фотосинтез секинлашади ёки тўхтайди. Пўстлоқсимон лишайниклар бутасимон лишайникларга нисбатан секин усади. Лишайниклар йилига ўртача 0,01 мм дан 100 мм гача усади. Ҳароратнинг кўтарилиши ёки пасайиши лишайникларга унча таъсир қилмайди. Лишайниклар яхши ёритилган турли хил субстратларда — дарахтлар, тоғ жинслари, тупроқ ва яшил ўсимликлар баргларида, тери, суяк, қоғоз, шиша, темир ва бошқа буюмлар сиртида учрайди. Лишайниклар ҳамма материкларда мавжуд. Тропик ва субтропик минтақаларда, айниқса, тундра ва баланд тоғларда кенг тарқалган. Яқингача лишайниклар танасидаги замбуруғлар билан сув ўтлари орасидаги ўзаро муносабат симбиоз сифатида тушунтириб келинган эди. Ҳақиқатда эса улар орасидаги муносабат паратизмта асосланган бўлиб, айниқса, замбуруғнинг паразитлик хусусияти яққол кўзга ташланади. Лишайниклар унумсиз жойларда ўсиши туфайли бошқа ўсимликлар учун замин тайёрлайди. Баъзи бутасимон лишайниклар эса буғуларнинг асосий озиғи ҳисобланади. Доривор (ични келтирадиган, юмшатадиган, қон босимини оширадиган, витаминли, антибиотикли) лишайниклар ҳам бор. Лишайниклардан микробларга қарши доривор препаратлар ҳам олинган. Айрим лишайниклардан парфюмерия саноатида, лакмус ва бўёқ тайёрлашда фойдаланилади. Дарахтлар танасида ўсадиган пўстлоқ лишайниклари зараркунанда ҳашаротлар учун пана жой бўлганлиги сабабли салбий аҳамиятга эга.[6]
Манбалар
- ↑ Ф. С. Добсон (2000) Личенс, ан иллустратед гуиде то тҳе Бритиш анд Ириш спеcиэс. Ричмонд Публишинг Cо. Лтд., Слоугҳ, УК
- ↑ Моррис Ж, Пурвис W.. Личенс (Лифе). Лондон: Тҳе Натурал Ҳисторй Мусеум, 2007 — 19-бет.
- ↑ Феррй, Б. W., Бадделей, М. С. & Ҳаwкwортҳ, Д. Л. (Эдиторс) (1973) Аир Поллутион анд Личенс. Атҳлоне Пресс, Лондон.
- ↑ Росе C. И., Ҳаwксwортҳ Д. Л. (1981) Личен реcолонизатион ин Лондонъс cлеанер аир. Натуре
- ↑ Д. Л. Ҳаwксwортҳ анд Ф. Росе(1976) Личенс ас поллутион мониторс. Эдwард Арнолд, Институте оф Биологй Сериэс, Но. 66. 60пп. ИСБН 0-7131-2554-3: 0713125551(пбк.)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Университй оф Сйдней личен биологй (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-12-11 санасида архивланган)
- Мемориал Университй’с НЛ Натуре прожеcт, фоcусинг примарилй он личенс (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-06-28 санасида архивланган)
- ЭСА артиcле он личен сурвивабилитй ин лоw эартҳ орбит
- Тҳе Бритиш Личен Соcиэтй (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-07-03 санасида архивланган)
- Личенс оф Нортҳ Америcа (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-04-29 санасида архивланган)
- Личен Информатион анд Пиcтурес ат блаcктуртле.ус (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-28 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-28 санасида архивланган)
- Паcифиc Нортҳwест Фунги Онлине Жоурнал, инcлудес артиcлес он личенс (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-06-19 санасида архивланган)
- Фунги тҳат дисcоверед агриcултуре (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-05-13 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-05-13 санасида архивланган)
- Пиcтурес оф Тропиcал Личенс
- Ҳигҳ Ресолутион 1.5 Гигапихел Имаге оф а Личен Cоверед Роcк (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-17 санасида архивланган)
- Гоод эхампле оф а Личен
- ЛИАС лигҳт: ан онлине интераcтиве идентифиcатион кей фор тҳе личен спеcиэс оф тҳе Wорлд
| Викиомборда „Лишайниклар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |