Lissabon protokoli
Тўлиқ номи:
| |
|---|---|
| Тури | Халқаро шартнома |
| Имзоланган санаси | 1992-йил 23-май |
| Имзоланган жойи | Лиссабон, |
| Кучга кириши | 5-декабр 1994-йил |
| Кучга кириш шартлари | ядро қуролдан воз кечиш |
| Имзолаганлар | |
| Тиллари | инглиз, беларус, қозоқ, рус украин |
Лиссабон протоколи — СССР парчаланишининг ҳуқуқий оқибатларини назарда тутувчи Стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномага (СҲҚ-1) қўшимча ҳисобланади. 1992-йил 23-майда Лиссабонда Россия, АҚШ, Украина, Беларус ва Қозоғистон томонидан имзоланган.
Тарихи
СҲҚ-1 шартномаси Совет республикаларининг суверенитетлари паради натижасида СССРнинг парчаланишига олиб келган пайтда имзоланган. Шартнома имзоланганидан олти ой ўтгач, СССР тугатилди. Унинг ҳудудида ядро қуроли мавжуд бўлган 4 та мустақил республика пайдо бўлди. Булар: Россия, Украина, Қозоғистон, Белоруссия. СССР тугатилгандан сўнг дарҳол Россия СССРнинг халқаро мажбуриятларини, шу жумладан СҲҚ-1 шартномасини бажаришда давом этишини эълон қилди. Бироқ, Украина, Қозоғистон ва Белоруссия СССРнинг ҳеч қандай мажбуриятларини ўз зиммасига олмади.
Тактик ядровий ўқ-дориларни Россияга экспорт қилиш тўғрисидаги қарор 1991-йил 21-декабрда Олма-Ота шаҳрида имзоланган Ядро қуроли бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисидаги Битим шаклида Беловеж келишувлари имзоланганидан кўп ўтмай қабул қилинди[1]. 1992-йил баҳорида собиқ СССР ҳудудидан барча тактик ядро қуроллари Россияга олиб кетилган.
Стратегик ядро қуроллари тақдири Россия, Украина, Қозоғистон, Беларус ва АҚШ томонидан Лиссабон протоколи деб номланувчи СҲҚ-1га қўшимча келишув имзоланиши доирасида ҳал қилинди[2]. Имзолаш маросими 1992-йил 23-майда Лиссабонда бўлиб ўтди. Баённомани АҚШ Давлат котиби, Россия, Беларус, Қозоғистон ва Украина ташқи ишлар вазирлари имзолади.
Протоколда Беларус, Қозоғистон, Россия ва Украина СҲҚ-1 шартномаси шартларига кўра СССРнинг вориси эканлиги белгиланди. Протоколда, шунингдек, Беларус, Қозоғистон ва Украинанинг имкон қадар тезроқ ядро қуролидан халос бўлиш ва ядро қуролига эга бўлмаган давлатларнинг ҳуқуқлари бўйича ЙҚТТШга қўшилиш мажбуриятлари ҳам белгиланди[3].
Лиссабон келишувларига кўра, СҲҚ-1 шартномаси Лиссабон протоколини имзолаган барча давлатлар томонидан ратификация қилинганидан кейин кучга кирди[3].
Беларус
1993-йил 4-февралда Беларус парламенти СҲҚ-1 шартномасини ва Лиссабон протоколини ратификация қилди. 1993-йил 22-июлда Беларус ядросиз давлат сифатида ЙҚТТШга қўшилди. Бунинг эвазига Беларус Американинг таҳдидларни камайтириш бўйича ҳамкорлик дастури („Нунн-Лугар дастури“) доирасида давлат ҳудудида жанговар каллаклар ва уларнинг ташувчиларини йўқ қилиш учун маблағ олди. Шунингдек, Германия, Швеция ва Япония томонидан Беларусдаги хавфли ядровий об’эктларда хавфсизлик даражасини ошириш учун бир қатор ёрдам дастурлари тақдим этилди.
Қозоғистон
1992-йил 2-июлда Қозоғистон парламенти СҲҚ-1 шартномасини ва Лиссабон протоколини ратификация қилди. 1994-йил 12-февралда Қозоғистон ядро қуролига эга бўлмаган давлат сифатида ЙҚТТШга қўшилди. Республика ҳудудида жуда кўп хавфли ядровий об’эктлар, жумладан, юқори даражада бойитилган уран ва плутонийга эга бўлган об’эктлар мавжуд бўлгани сабабли, Қозоғистон улардан келиб чиқадиган хавфни камайтириш бўйича бир қатор дастурлар ва келишувларни олди. Буларга „Нунн-Лугар“ дастури доирасидаги ёрдам (85 миллион доллар) ва АҚШнинг юқори даражада бойитилган уранни сотиб олиши киради.
Украина
Украинанинг 1991-йилда Олий Рада[4] томонидан эълон қилинган ядросиз мақомига қарамай, Лиссабон протоколи ва СҲҚ-1 Шартномасини ратификация қилишда Украинанинг позицияси анча мураккаб бўлди. Украина ҳукумати ядровий бўлмаган мақом учун товон пулини 2,8 миллиард долларга баҳолади ва расмий равишда ядро қуролига эга бўлган барча кучлардан (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франсия ва Хитой) хавфсизлик кафолатларини талаб қилди. [5] 1993-йил 18-ноябрда Олий Рада СҲҚ-1 шартномасини бир томонлама тузатишлар билан ратификация қилди, унда Украина ядро қуролини ўзида сақлаб қолиши назарда тутилган эди. АҚШ ва Россия бу ратификацияни қабул қилмади. Анча сдавом этган музокаралардан сўнг, 1994-йил 3-февралда Олий Рада дастлабки СҲҚ-1 шартномасини ва Лиссабон протоколини ратификация қилди. 1994-йил 16-ноябрда Украина ЙҚТТШга ядросиз давлат сифатида қўшилди[6]. Компенсация сифатида Украина „Нунн-Лугар“ дастури доирасида тахминан 500 миллион доллар олди. Шунингдек, „ЙБУ-ПБУ“ келишуви бўйича шартнома тузилиб, бунда Украина ядровий қуролдан воз кечгани учун Россия зиммасига Украина АЭСлари учун компенсация сифатида 160 миллион доллар миқдорида ядро ёқилғиси етказиб бериш юклатилди.
Россия СҲҚ-1 шартномасини ва Лиссабон протоколини 1992-йил 4-ноябрда ратификация қилган[7].
Тил
Ҳужжат ҳар бири инглиз, беларус, қозоқ, рус ва украин тилларида беш нусхада имзоланган. Барча матнлар бир хил кучга эга: инглиз ва рус тиллари протокол фаолияти учун ишчи тиллар сифатида ишлатилган.
Имзоловчилар
Шартнома ҳар бир давлатнинг вакиллари бўлган — ташқи ишлар вазирлари ёки уларнинг вазифасини бажарувчи шахслар томонидан имзоланди:
Беларус томонидан — Пётр Кравченко,
Қозоғистон тарафидан — Тулеген Жукеев,- Андоза:Cоунтрй дата Россия Россия томонидан — Андрей Козирев,
- Андоза:Cоунтрй дата Украина Украина томонидан — Анатолий Зленко,
АҚШ томонидан — Жамес Бакер.
Яна қаранг
- Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома
- Халқаро атом энергияси агентлиги
- Ядровий қурол
- Будапешт меморандуми
Манбалар
- ↑ „Соглашение о совместных мерах в отношении ядерного оружия“. 2019-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-октябр.
- ↑ „«Радикальное сокращение стратегических вооружений — выбор сделан», обсервер.материк.ру“. 2019-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Лиссабонский протокол“. 2017-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-октябр.
- ↑ „ЗАЯВА Про без’ядерний статус України“. 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-январ.
- ↑ „Киев требует дополнительных гарантий безопасности“. 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
- ↑ Верховная Рада Украины. „Про приєднання України до Договору про нерозповсюдження ядерної зброї від 1 липня 1968 року“. закон.рада.гов.уа (1994-йил 16-ноябр). 2020-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-феврал.
- ↑ „СНВ-1: как Москва и Вашингтон учились доверять друг другу“. 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
Ҳаволалар
- „Протокол к Договору о сокращении и ограничении стратегических наступательных вооружений“ (ру) (ТХТ). СНВ-сайт. 2022-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- „Протокол к Договору о сокращении и ограничении стратегических наступательных вооружений“ (ру) (ПДФ). официальный сайт ООН. 2007-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- „Протоcол то тҳе Треатй он тҳе редуcтион анд лимитатион оф стратегиc оффенсиве армс“ (эн) (ПДФ). Госдепартамент США. 2022-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.