Listerioz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Листериоз, листереллёз, невреллёз — одам ва ҳайвонларда учрайдиган юкумли зооантропоноз касаллик. Қўзғатувчиси Листериа моноcйтогенес бактерияси. Касаллик манбаи сичқонсимон кемирувчилар, бемор ва касал ҳайвонлар. Одам Л. билан оғриган ҳайвоннинг гўшти, тухуми, сутини истеъмол қилганида, молхонадаги каналар чаққанида зарарланади, баъзан нафас йўллари орқали ҳам юқиши мумкин. Л. кўпгина мамлакатларда спорадик тарзда вақти-вақти билан учраб туради. Касаллик диагнози серологик ва бактерио-логик таҳлил натижаларига асосланиб қўйилади. Даво — антибиотиклар.
Ҳайвонларда касаллик марказий нерв системасининг зарарланиши, бола ташлаш, мастит ва септик куринишлар билан кечади. Касаллик билан қорамол, қўй, эчки, чўчқа, от, қуён, паррандалар касалланади. Касаллик ўткир, ярим ўткир, баъзан сурункали тарзда ўтади. Касалликнинг яширин даври 7—30 кун давом этиб, ҳайвон ҳолсизланади, ҳарорати кўтарилади, юрак фаолияти сусаяди, бошини оркега ташлаб ёки бўйнини эгиб юради, бўйин мускули тортишади. Пастки жағи фалажланиб, сўлаги оқади, иштаҳаси йўқолади, қалтирайди, кўз ва оғиз шиллиқ пардалари зарарланади, кўзи кўрмади. Қўйларда кўпинча марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши кузатилади ва касалликнинг 3—7-кунлари ҳайвон ўлади.
Даволаш: касалликнинг бошланғич даврида антибиотиклар (тетрациклин, террамицин, стрептомицин), сулфаниламидлар берилади.
Олдини олиш: ҳайвонларни ало-ҳида сақлаш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, молхоналардан кемирувчиларни йўқотиш, нерв системаси зарарланган касал ҳайвонларни ажратиб, кушхонага жўнатиш, дезинфексия ва дератизация ўтказишдан иборат.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |