Listvenit
Лиственит — асосан, талк, хлорит ва пирит аралашмали кварскарбонатли таркибга эга метасоматик тоғ жинси. Ранги оч яшил, баъзан сариқ, кулранг. Зичлиги 2800–3100 кг/м3. Л. серпенитлар ва бошқа асосли ва ўта асосли жинсларнинг лиственитланиш жараёни натижасида ҳамда мувофиқ таркибдаги метаморфик ва карбонатли жинслар ҳисобига вужудга келади. Л. илк бор Россия (Урал)да аниқланиб, немис геологи Г. Розе (1842) томонидан таърифланган.
Л.нинг Ўзбекистонда Султонувайс тоги, Қизилқум ва бошқа жойларда борли-ги маълум. Одатда, олтиннинг минералланиши улар билан боғлиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |