Литийнинг асосий бирикмалари. Литий гидрид , ЛиҲ — рангсиз кристалл. Суюқланиш температураси 692° (инерт атмосферада): зичлиги 776 кг/м3. Саноатда Л. г ., шунингдек, дейтерид ЛД суюк, Л.ни тоза водород (ёки Д2), билан 630—730°да бевосита гидрирлаб олинади. Водород ва ёқилғи олишда, синтезда ишлатилади. Литий гидроксид, ЛиОҲ — рангсиз кристалл; зичлиги 1440 кг/м1, суюқланиш температураси 473°. 1000° да Ли2О ва Н2О га парчаланади. Консентратланган эритмалар одатдаги температурада шиша ва чиннини, қиздирилганда кўпгина металларни (никел, олтин ва кумушдан бошқа) емиради. Л. ва унинг оксидларини сувда эритиб ва бошқа усулларда олинади. Ишқорли аккумуляторларда, стеарат, олеат ва палмитат каби бирикмаларини олишда ва про-тивогазларда, сув ости кемаларида, аэропорт ва самолётларда карбонат ан-гидридни ютувчи восита сифатида ишлатилади.

Литий карбонат, Ли2CО3 — рангсиз кристалл; зичлиги 2111 кг/м3, суюқланиш температураси 732°, бундан юқори температурада парчаланади. Сувда оз эрийди. Саноатда поташ, кўпинча, содани Л. тузлари эритмасига таъсир эттириб олинади. Пиротехникада, кора метал-лургияда, шиша ва сопол буюмлар, пластмассалар ва бошқа ишлаб чиқариш да қўлланади.

Литий оксид, Ли2О — рангсиз кристалл; зичлиги 2013 кг/м3, суюқланиш температураси 1453°. 200°да ҳавода қиздириб олинади. Литийнинг асосий бирикмалари. Литий гидрид ЛиНО, ни 600°да (мис иштирокида), ЛиCО3 ни 700° да парчалаш йўли билан ҳам олинади. Махсус шишалар олишда, сир, эмаллар ва бошқа ишлаб чиқаришда қўлланади.

Литий фторид Ғ — рангсиз кристалл; суюқланиш температураси 849°, қайнаш температураси 1700°, зичлиги 2600 кг/м3, 1000° да буғлана бошлайди. Сувда жуда секин, нитрат ва сулфат кислотада осон эрийди. Металларни эритиш ва пайвандлашда, кислотага чидамли шаффоф шиша, эмал ва сирлар, люминофор ва лазер материаллар ишлаб чиқаришда қўлланади.

Литий хлорид, ЛиCл — рангсиз кристалл; зичлиги 2070 кг/м3, суюқланиш температураси 610°, қайнаш температураси 1382°. Сувда яхши эрийди. Литий хлорид спирт ва бошқа органик эритувчиларда эриши билан НаCл ва КС1 дан фарқ қилади. Хавони кондициялашда, органик синтезда, фотореагентлар ишлаб чиқаришда, батарея ва флюслар тайёрлашда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил